Latest news

00:00Миллатлар лигаси. Португалия ва Испания бош соврин учун кураш олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  25 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  1 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  4 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  41 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  11 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  10 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  13 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  28 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  3 19:38"Реал" мухлислари учун хушхабар  0 18:28"Қора" ишчилар мукофотланмайдими?  15

Бу йил ҳам йилнинг энг яхши футболчи ва мураббийи аниқланмайди-ми? News

Бу йил ҳам йилнинг энг яхши футболчи ва мураббийи аниқланмайди-ми?

1992 йилдан бери Ўзбекистонда йил мураббийи ва футболчиси аниқлаб келинган.

2017 йил ПФЛ фақатгина ўз лигаси яхшиларини аниқлади. Натижада ОАВ томонидан аниқлаб келинадиган соврин эгасиз қолди.

2018 йил якунларига кўра 14 декабрь куни ПФЛ ўз яхшиларини аниқлайди. ЎФА йилнинг энг яхши футболчи ва мураббийини бу йил аниқлайдими? Бунга аниқлик киритиш мақсадида ЎФА матбуот хизматига мурожаат қилдик. Улар бизга 14 декабрь санасида ўтказиладиган тадбир ҳам ЎФА, ҳам ПФЛ учун битта бўлишини маълум қилишди.

Маълумот учун, 14 декабрда бўлиб ўтадиган тадбирда Ўзбекистон чемпионати (Суперлига)нинг энг яхшилари тақдирланиши ҳақида ПФЛ расмий сайти хабар берган эди. Бундан кўриниб турибди-ки, бу йил ҳам Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси ва мураббийи аниқланмайди.

Умид қиламизки, ЎФА бу муаммони тезкорлик билан бартараф этади ва энг яхшиларни аниқлашни ташкилот эмас, ОАВ ихтиёрига топширади. 14 декабрда бўлмаса-да, статистика учун йил сўнггига қадар бу ишни ЎФА матбуот хизмати амалга оширади. ПФЛ эса ўзининг яхшиларини аниқлаб 14 декабрь куни топшираверади.

Йилнинг энг яхшиси бўлиш учун Ўзбекистонда фаолият юритмаётган футболчилар ҳам ҳақли. Ундан ташқари, Суперлига мураббийи бўлмаган мутахассисларга ҳам имконият бериш керак.

Rating: -16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика