Latest news

08:44Суперлига. Бугун 12-тур якунланади  3 08:17"Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўртасида бўлиб ўтган Тошкент дербисидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:00Суперлига. "Қизилқум" - "Сўғдиёна" ва ОКМК – "Шўртан" ўйинларида мухлислар гол кўришмади. "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўйинида эса иккита гол урилди  0 07:51“Рома“ асосий ҳужумчисини сотувга қўяди  3 07:17Янги форматдаги клублар ўртасидаги ЖЧ старт олди. Илк баҳсда "Интер Майами" Миср жамосига қарши баҳс олиб борди  4 04:07Элдор Мойлиев: "Устунлик рақибда, омад эса биз томонда бўлди"  1 03:41Илёс Зейтуллаев: "Бугун "Пахтакор"дек жамоага қарши ўйнадик, Качори бир метрдан гол урганда, ҳисоб 2:0 бўларди"  1 00:09Миржалол Қосимов: "Бугунги ўйинга баҳо – 2"  5 23:20ЦСКАнинг янги бош мураббийи маълум  2 22:52Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси "Боруссия" иштирокидаги ўйинни бошқаради  4 22:34Камолиддин Тожиев: "Бугун бутун мавсумга етадиган вазият яратдик, тўп дарвозага киришни истамади"  20 22:04Иммобиле А Серияга қайтадими?  2 22:04Суперлига. "Қизилқум" "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади, жиззахликлар баҳсни 10 киши бўлиб тугатишди  7 21:56Суперлига. ОКМК ўз майдонида нурсиз дуранг қайд этди  19 21:53Суперлига. "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўртасидаги Тошкент дербисида кучлар тенг келди  30

Бу шунчаки шоколад эмас News

Бу шунчаки шоколад эмас

Бу Берлинлик футболсеварлар, худди чинакам пахтакорчилардек – йиллаб узининг «Герта»сига содиқ, вафоли фанатларнинг овунчоғи.

Айнан шу йўл-йўл қоғозга ўралган ширинликни мен билан баҳам кўрган 50 ёшлик ҳамкасбим Филлип, болалигиданоқ Берлин клубининг ашаддий мухлиси. «Клубни ўзгартириш партияни ўзгартиришдан ҳам кўра ёмон», деб кулади Филлип.

Умуман олганда, купчилик учун Бундеслига Премер-лига ёки Ла лига каби қизикарли эмасдек, оммабоп эмасдек куринади. Аммо, бу ҳақиқатдан йироқ бўлиши ҳам мумкин. Кузатувчиларнинг фикрича, Бундеслига бутун дунё буйича ўзининг доимий мухлисларига эга. Яқинда Англияда чоп этила бошлаган, ва бутун дунёдан обуна бўлина бошлаган «Halb Vier» журнали бунга мисол.

Англиядан Бундеслига матчлари учун Германияга учиб келадиган мухлислар ҳам коронавирус пандемиясига қадар талайгина бўлган. Хуш, Англия футболсеварларига нима етмайди? Немис футболининг ўзига хослиги нимадан иборат? Менинг фикримча, Бундеслига бу мухлисларнинг лигаси. Англия лигасининг сифати, ўйинчи, тренерларнинг савияси ҳақида гап йўқ. Аммо, улардаги чекловлар, мухлисларнинг сўз эркинлиги ҳам фарқли.

Бундеслига фанатлар учун. Бундеслигага мухлислар эгалик қилади. 75 фоизи олигархларга тегишли бўлган Англия футболидан Бундеслига анча бошқача - у халқники. Айнан шу жиҳатини согинган, футбол трибунасида бақир-чақир қилиб ашула айтгиси келган англичанлар самолётга ўтириб Германияга футбол кўриш учун келишининг сабаби ҳам шунда. Улар Бундеслига ўйинларини 80 йилларнинг Англия футболига ўхшатишади нархлар ҳам арзонроқ.

74475 мингта мухлисни сиғдира оладиган Берлиндаги «Олимпийский» стадионида «Geisterspiel» яъни «арвоҳ ўйинлар», маска ва дезинфектантлар билан давом этган «Герта» эса ҳамон мухлислар қалбида. «Герта»чилар клуб шарфларини ўраб, «фирменний» шоколадини кўтариб меҳмонга боришади, кружкалардан кофе ичишади. Улар «тирик» футбол бошланишини сабрсизлик билан кутишди.



Матлуба Мустаева 

Берлин, Германия

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика