Бу сафар дуранг кўрамизми? — А Серия 2-тур превьюси
20 aug 2022 13:00
News
Бу сафар дуранг кўрамизми? — А Серия 2-тур превьюси
"Торино" - "Лацио"
Алексей Миранчукнинг жароҳати Иван Юрич учун ёмон янгилик бўлгани турган гап. Балки ҳужумчи ортида ўйнашни хуш кўрадиган Никола Влашични асосий таркибда кўрармиз?! Аммо "Торино"да яхши янгилик ҳам йўқ эмас. Жамоа сардори Саша Лукич барча муаммоларини ҳал қилган ва ўйнашга тайёрга ўхшайди. "Лацио" дарвозасини яна Проведель ҳимоя қилади. Бошқа нуқталарда эса Сарридан сюрпризлар кутмасак бўлаверади. Луис Альберто ва Педро ҳозирча яхши спорт формасида эмас, шунинг учун, баҳсни захирада бошлашади.
Ўтган сафар жамоалар дурангга рози бўлишган — 1:1. Умуман олганда, ушбу клубларнинг охирги уч ўйини дуранг билан тугаган. Бу сафар эса мутахассислар "бургутлар" имкониятини юқорироқ баҳолашмоқда. Чиндан ҳам "Торино" ҳали таркиб жиҳатидан ҳам, ўйин борасида ҳам ўзининг максимумини топиб улгурмагандек... "Лацио" эса бу борада анча яхши кўринмоқда.
Torino |
Serie A . Round 2 20/08/2022, 22:30 0
:
0
Finished
|
Lazio |
Stadium: Stadio Olimpico Grande Torino, 16530 spectators
Referee: Marco Piccinini
"Интер" - "Специя"
Генрих Мхитарян ва Данило Д` Амброзио жароҳатланган. Шунинг учун, улар жамоага ёрдам бера олишмайди. Ўтган учрашувнинг асосий қахрамони Думфрис асосий таркибда тушиши мумкин. Бошқа позицияларда эса кутилмаган қарорни гувоҳи бўлмасак ажабмас. "Специя"да эса муаммолар етарлича. Жамоа учун энг ёмони, ҳужумдаги асосий умид, Верде жароҳатланган. Унинг йўқлигини Стрелич билдирмасликка уриниб кўради. Вердедан ташқари лазаретда шу қадар ўйинчи кўпки, оптимал таркиб танлашнинг ўзи бир муаммо бўлади.
Аввалги баҳсда "Интер" сафарда "Специя"ни анча осон (3:1) таслим қилган. Миланликлар бу сафар ҳам яққол фаворитлиги ҳеч кимга сир эмас. Жамоа яхши спорт формасида ва чемпионатни яхши бошлаш учун астойдил ҳаракат қилади. "Специя"нинг муаммоларини инобатга олсак, жамоа анча қийналиши турган гап.
Inter Lautaro Martinez - 35', Hakan Calhanoglu - 52', Joaquin Correa - 82' |
Serie A . Round 2 21/08/2022, 00:45 0
:
3
Finished
|
Spezia |
Stadium: Giuseppe Meazza, 71212 spectators
Referee: Davide Ghersini
"Наполи" - "Монца"
Бир ҳафта ичида "Наполи"га Ндомбеле, Жованни Симеоне ва Распадори келиб қўшилди, аммо уларни асосий таркибда кўрмасак керак. Спаллетти катта эҳтимол ғалаба қозонган таркибни ўзгартирмайди. Устига-устак бунинг барчаси "Верона"га қарши ўйинда ажойиб ишлади. "Монца"га келадиган бўлсак, Карлос Аугустонинг майдонга тушиши сўроқ остида. У "Торино"га қарши баҳсда кичик жароҳат олганди. Шунингдек, меҳмонларга ҳимоячи Давиде Бителла ёрдам бера олмайди. Шу сабабли, мураббий ҳимоя борасида бош қотиришига тўғри келади.
Жамоаларнинг аввалги тўқнашуви 2000 йилда бўлиб ўтган. У пайтлар "Наполи" Б Серияда иштирок этарди. Ўша учрашув 2:2 ҳисобида дуранг билан якунланган, "Наполи" эса кейинроқ А Серияга йўлланмани қўлга киритган. Ҳозир эса неаполликлар яққол фаворит. "Монца" биринчи турда ёмон таассурот қолдирмади, аммо жамоалар даражаси турлича.
SSC Napoli Khvicha Kvaratskhelia - 35', Victor Osimhen - 45', Khvicha Kvaratskhelia - 62', Min-Jae Kim - 90' |
Serie A . Round 2 21/08/2022, 22:30 0
:
4
Finished
|
Monza |
Stadium: Diego Armando Maradona, 36559 spectators
Referee: Francesco Fourneau
"Аталанта" - "Милан"
Гасперини амалдаги чемпион билан ўйиндан олдин таркиб борасида муаммоларга дуч келган. Учрашувда Демираль ва Заппакостанинг иштирок этиши жуда катта сўроқ остида қолган. Бу эса ҳимоя чизиғига жиддий зарба. Ҳужумда эса яна Муриэль ва Сапата жуфтлигини кўрсак керак. Малиновский эса клубдан кетиши мумкин ва шу сабабли, у майдонга тушмаслиги мумкин. "Милан"да Сандро Тоналли тўлиқ тузалиб улгурамаган ва жамоадошларига ёрдам бера олмаслиги мумкин. Унинг жойини яна Крунич эгаллаши талаб қилинади. Мушаклари билан муаммо сабаб Оливье Жиру ҳам майдонга тушмаслиги мумкин.
Ўтган сафар "Милан" "Аталанта"ни 2:0 ҳисобида таслим этган ва скудетто йўлида катта қадам ташлаганди. Бу сафар ҳам баҳс Бергамо бўлишига қарамай, фаворит барибир — Милан клуби. "Аталанта"нинг деярли ҳар бир чизиғида қандайдир муаммолар бор бир пайтда, Пиоли жамоаси анча тайёр ва жипслашгандек тасаввур уйғотмоқда.
Atalanta Ruslan Malinovsky - 29' |
Serie A . Round 2 22/08/2022, 00:45 1
:
1
Finished
|
AC Milan Ismael Bennacer - 68' |
Stadium: Gewiss Stadium, 19216 spectators
Referee: Fabio Maresca
"Сампдория" - "Ювентус"
Аввалроқ Жампаоло ва ҳужумчи Капуто ўртасида келишмовчилик борлиги, футболчи ўзининг алиштирилганидан жуда қаттиқ ранжигани ҳамда норозилигини яшириб ўтирмагани айтилганди. Кўрамиз, бу сафар у асосий таркибда ўйинни бошлармикан?! Квальярелла эса ўйин стартини захира ўриндиғидан томоша қилса ажабмас. "Ювентус" ҳақида гапирадиган бўлсак, Афсуски, Анхель Ди Мария 10 кунга сафдан чиққан, Влаховичнинг ёнида шу сабаб дисквалификацияси ортда қолган Кин ҳаракат қилса керак. Чап қанотда эса аввалги ўйинда захирадан туширилган, бошқа бир янги футболчи, Костични кўришимиз мумкин.
Ушбу рақиблар сўнгги бор тўқнаш келганида, "Ювентус" 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани расмийлаштирганди. Бу сафар ҳам "кекса синьора" фаворит. "Сампдория" биринчи турда у қадар ҳайратда қолдира олмади, "Ювентус" эса қатор жароҳатларга қарамай, томошабоп футбол намойиш этиб берди. Шу ўринда, "бьянконери" даража бобида ҳам сезиларли устунликка эгалигини яна бир бор эслатиш шарт бўлмаса керак.
Sampdoria |
Serie A . Round 2 23/08/2022, 00:45 0
:
0
Finished
|
Juventus |
Stadium: Stadio Luigi Ferraris, 27573 spectators
Referee: Rosario Abisso
Сергей Румянцев
Comments