Latest news

13:38Интервью. Анвар Бердиев: "Ҳеч қайси рақиб "Шўртан"га оддий жамоа сифатида қарамаслиги керак"  0 13:21Интервью. Сардор Абдураимов: "Нефтчи"да захирада ўтиргандан, "Машъал"да асосий таркибда ўрнимга эга бўлиш яхшироқ"  0 13:10U-20 Осиё кубоги. Эрон — Япония ўйини учун таркиблар билан танишинг  1 12:57Рамос "Монтеррей" сафида дебют қилди. 38 ёшли ҳимоячи майдонда 80 дақиқа ўйнади  0 12:32Ван Дейк "Реал"га йўл олиши мумкин  2 12:01"Барселона" "Манчестер Сити" вингерини харид қилиши мумкин  1 11:37"Реал" 39 ёшли Модрич билан шартномани 2026 йилга қадар узайтиришга тайёр  5 11:10"Челси"нинг янги мақсади маълум  3 10:00GiveMeSport нашри барча даврларнинг энг яхши дриблинг соҳибини аниқлади  21 09:16«Сурхон» тожикистонлик футболчи билан шартнома имзолади  0 08:48МЛС. Мессининг иккита ассисти жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  19 08:20Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:51Осиё кубоги U-20. Бугун ёшларимиз Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиши мумкин   20 07:25Саудия Про лигаси. «Ал Иттиҳод» «Ал Ҳилол» ўртасидаги баҳсда йирик ҳисоб қайд этилди  12 03:00Ла Лига. "Барселона" меҳмонда ишончли ҳисобда ғалаба қозонди, каталонияликлар биринчи ўринга қайтишди  38

Бу қизиқ. Вьетнамлик дарвозабон Денис Иванковга раҳмат айтди News

Бу қизиқ. Вьетнамлик дарвозабон Денис Иванковга раҳмат айтди

Осиё Кубоги чорак финали доирасидаги Вьетнам - Япония (0:1) учрашувидан кейин келиб чиқиши россиялик бўлган Вьетнам посбони Данг Ван Лам (асл исми Данг Лев Шонович) билан суҳбатлашдик.

Микст зонада унга рус тилида мурожаат қилганимизда у дастлаб хайрон қолди ва саволларимизга бажонидил жавоб қайтарди.


- Осиё Кубоги ҳақида нима дея оласиз?
- Бу мен учун биринчи катта мусобақам. Осиё Кубогидан олдин "Suzuki Cup" мусобақасида иштирок этиб, чемпион бўлгандик. БААда турнир эса умуман бошқа даражада.

Гуруҳ босқичида Ироқ, Эрон ва Яман билан ўйнадик. Вьетнам учун тарихий бўлган чорак финалга чиқдик. Бугун Япониядан қабул қилинган мағлубиятга қарамай барча футболчилар Осиё Кубогидаги иштирокимиздан хурсандмиз. Афсуски Японияга битта гол ура олмадик, аммо Япония бу барибир Япония. Япония бутунлай бошқа даража.

- Мусобақадаги сиз учун энг қийин баҳс қайси бўлди?
- Шахсан мен учун Эрон ва Япония билан учрашувлар оғир ўтди.

- Россияда туғилганингиздан хабар топдик. Фаолиятингиз билан қисқача бўлса ҳам танишиб чиқдик. Агар Россия ёки Украина клубларидан таклиф бўлганида кўриб чиқармидингиз?
- Нима учун йўқ. Барча ҳам уйига яқинроқ жойда ўйнашни истайди. Ота-онам Москвада яшайди. Аммо бу фақат менга боғлиқ бўлмаган ҳолат.

- "Хаи Понг" клуби билан яна неча йил шартномангиз бор?
- Йил охирида шартномам тугади ва мен яқиндагина Таиланднинг кўп карра чемпиони "Муангтонг Юнайтед" клуби билан шартнома туздим.





Дарвозабон биз Ўзбекистондан эканимизни билгач бизни хайрон қолдирган маълумотни айтиб қолди.


- Айтганча мен Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабонлар мураббийи билан танишман.
 
- Ростданми? Денис Иванков биланми?
- Ҳа. У ажойиб мураббий. Умид қиламанки фаолиятим давомида у билан бирга ишлаш насиб қилади. Ўзбекистон гуруҳда японлар билан ўйнаганди, Иванков биз Япония билан ўйнашимизни билгач бу жамоа ҳақида баъзи маълумотларни берди. Рақиб футболчилари борасида фойдали маслаҳатларни айтди. Бугунги учрашув давомида унинг маслаҳатлари менга ас қотди. Шу боис унга катта раҳмат айтаман. Унга кейинги фаолиятида омад тилаб қоламан.  


Нарзулла Сайдуллаев


Rating: +96   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика