Latest news

16:02Салиба жароҳати сабаб Миллатлар Лигаси финал босқичини ўтказиб юборади  3 15:35"Барселона" "Вест Хэм" ва Бундеслигада ишлаган топ-менежер билан музокаралар ўтказмоқда  0 15:08УEФА Евро-2028 мезбонларига гуруҳ босқичидан жой кафолатламайди  1 14:40Роналдиньо ўзини Месси ва Ямаль билан қиёслади  24 14:14Сергей Чигодаев: "CAFA U-17 – ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогининг мини-версияси. Мақсадимиз – шу ёшдаги энг яхши футболчиларни саралаб олиш"  3 13:41Карвахаль Трент билан рақобат ҳақида гапирди  1 13:13Ямалнинг иш ҳақи оширилади. У "Барса"да энг кўп маош оладиган футболчилар учлигига киради  4 12:46"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  16 12:15Гвардиола Де Брюйненинг хайрлашув ўйини ҳақида: "Кевин сотиб олиб бўлмайдиган чексиз муҳаббатга эришди"  2 11:48"Ал Иттиҳод"нинг асосий трансфер мақсади аниқ: Клуб АПЛ юлдузи учун 120 млн евро тўламоқчи  0 11:20Гарначо: "Финалгача ҳар босқичда майдонга тушдим, жамоага ёрдам бердим ва бу ўйинда 20 дақиқа ўйнадим..."  12 10:58Варди фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 10:31МЮ барча даврларнинг антирекордини такрорлади  12 10:05Сон Хён Мин илк совринини қўлга киритганидан сўнг йиғлаб юборди  9 09:37Расман: “Барселона“ Флик билан шартномани узайтирди  3

Бу қизиқ. Санжар Асқаралиев Мурод Исмоилов билан юз берган воқеага муносабат билдирди News

Бу қизиқ. Санжар Асқаралиев Мурод Исмоилов билан юз берган воқеага муносабат билдирди

"Андижон" - "Нефтчи" ўйинидан сўнг нима бўлганди?

Аввал хабар берганимиздек, “Андижон” футболчилари бўлмиш Иброҳим Отахонов билан Санжар Асқаралиевнинг Ўзбекистон чемпионати ва Кубок ўйинларида иштирок этиш хуқуқини берувчи лицензиясини ПФЛ олиб қўйди. Бунга “Нефтчи” билан ўтган ўйиндан сўнг юзага келган жанжал сабаб бўлди. Холатга ойдинлик киритиш мақсадида бевосита унинг “қаҳрамонларидан” бири бўлган Санжар Асқаралиевни суҳбатга тортдик. 

- “Нефтчи” билан ўйин чоғида меҳмонлар устози Исмоилов жамоадошим Отахоновни бир неча бор онасидан келиб ҳақоратлади. Иброҳимни волидаи муҳтарамаси яқинда оламдан ўтганди. Раҳматлик онасидан келиб сўкса, ҳеч ким бунга чидай олмаса керак. Боз устига йигит кишига бундай гап эшитиш оғир. Иброҳим шундай ҳақоратлардан сўнг табиийки ўйиндан кейин асабларини жиловлай олмади ва кийиниш хонасига кириб кетаётганида Исмоиловга тазйиқ ўтказишга уринди. Мен эса уларни ажратиш мақсадида борганимдаёқ, Мурод Исмоилов менга қўли билан зарба берди. Кейин ўртамизда жанжал бироз жиддийлашиб кетди. Билсангиз керак, бу мураббийни ёқтирмайман. “Нефтчи”дан айнан Исмоилов деб кетганман. Шундан бери унга бўлган ҳурматим сўнган. Жанжалдан кейин ИИБ ходимлари тилхат ёздириб олди. Иброҳим билан Исмоилов ярашиб олишган бўлсада, мен у билан ярашишни истамайман. 

- Ўйиннинг эртаси куни клуб қароргоҳида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда мен ва Отахоновни лицензиясини ПФЛ ходимлари сўраганини, агарда уни Тошкентга олиб бориб берилмаса, жамоадан 6 очко олиб ташлаши мумкин эканлиги борасида огоҳлантиришган. Шундан сўнг лицензияни ПФЛга тақдим этишди. Энди ПФЛ бош директори Фарҳод Магометов сафардан келгач, якуний қарор чиқарилар экан. Фарҳод Абдуалиевич айни дамда ёшлар ўртасида ўтказилаётган жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда экан. 

- Бугунги кунда машғулотларда иштирок этяпмиз. Лекин тўғриси, иштиёқ йўқ. Машғулотларда нима учун ишлаётганингизни ҳам тушунмайсан киши. Руҳан салбий таъсирини ўтказмоқда. Бош мураббий Эдгар Гесс кайфиятимизни кўтаришга уринмоқда ва ҳали ҳаммаси яхши бўлишига ишонтирмоқда.

- “Нефтчи” билан ўйинда Исмоиловгами ёки кимгадир нимадир исботлаш учун тушган эмасман. Ҳозир бундай ёшда эмасман. Одатдагидек тайёргарлик кўриб, фақат ютиш учун майдонга чиққандим. Мурод Исмоилов мен учун ҳеч ким эмас. “Нефтчи” устози бўлса, буни менга заррача қизиғи йўқ. Унга ниманидир исботлашни ўзимга эп кўрмайман. 

- Фарҳод ака Магометов сафардан келгач керак бўлса, олдига бориб узур сўрашга тайёрман. Шунча йил футбол ўйнаб, фаолиятимни бунақа хуник тарзда якунлашни истамасдим. Ҳар холда озми-кўпми мухлисларни эътиборига тушганман. Футболчиликни ҳам шунга монанд чиройли тугатмоқчиман – дейди Санжар Асқаралиев.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика