Latest news

11:10"Манчестер Сити" АПЛ стартига қадар таркибни қисқартирмоқчи  2 10:35Сергей Лушчан: "Мен фамилияга эътибор бермайман, ўйинчиларнинг ҳаракатини кузатаман"  4 10:13Миржалол Қосимов: "ФИФА кунлари жамоамиз фойдасига ишламади"  1 09:30Саудия Арабистони? Месси келажаги борасида бир қарорга келди  5 09:04Мирко Еличич: “Учрашувда омадимиз келмади, лекин ўйинимиздан қониқдим“  0 08:35Янги мавсум совриндорлари катта миқдордаги пулга эга бўлишади. ЎФФ Ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди  3 08:02Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  2 07:40Суперлига. "Навбаҳор" ОКМК устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди, иккала жамоанинг биттадан голи ҳисобга олинмади  2 07:3040 ёшли Касорланинг голи “Овьедо“га 24 йиллик танаффусдан сўнг Ла Лига йўлланмасини қўлга киритишда ёрдам берди  8 03:46Сергей Лебедев: "Биз вақтни чўзганимиз йўқ"  1 02:00КЖЧ. "Интер" ва "Урава Ред Даймондс" ўртасидаги ўйин тақдирини 90+2 дақиқада урилган гол ҳал қилди  31 00:03"Арсенал" бир сабабга кўра "Реал"дан Родригони сотиб ололмаслиги мумкин  10 23:11КЖЧ. "Боруссия Дортмунд" ва "Мамелоди Сандаунз" ўртасидаги ўйинда еттита гол урилди  0 22:43Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди  1 22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  89

Бу қизиқ: Мухлисимизнинг Бангладешдаги саргузаштлари (2-кун) News

Бу қизиқ: Мухлисимизнинг Бангладешдаги саргузаштлари (2-кун)

Ваъда берганимдек Дакка шаҳридаки иккинчи кун ҳақида сизлар билан улашаман.
Бангладеш сари йўлда бироз толиқдим шекилли эрталабки нонуштани соат 12:00да қилдим.

Келган кунимда футболчилар: Ака сувига чўмилинг лекин тишни газсиз сувда ювганингиз маъқул экан, чунки булардаги бор бактерияларга бизни организмимизда антибактерия ишлаб чиқармаган шу учун eҳтиёт шарт шундай қилганингиз маъқул дейишиди. Оддий сувни ичишни хаттоки ўйламанг ҳам.



Ҳар қандай мамлакатга борганимда бўш вақтни ўша юртни эътиборга лойиқ ва тарихий жойларига сайр қилар эдим, лекин бу ерда негадир меҳмонҳонадан хаттоки кўчага чиқиш ҳам бироз одамни ҳаяжонлантиради. Ундан ташқари груҳдаги биринчи ўйин шу сабаб соат 12:30да стадион сари йўл олдим, стадионда эса қизиқ манзара: фараз қилинг “Бунёдкор” стадиони ва уни ташқи биринчи қавати айланасига бозор, бозор бўлгандаям ҳақиқий "ёйма бозор" стадион кийиниш хоналарини расмини кеча кўрдингиз...



Бугун эслатмасам ҳам бўлади ўйинга 30 дақиқа қолганида ҳам стадионда битта ҳам одам кўринмади, гарчи билет нарҳи жуда арзон бўлса ҳам тахминан 1000-2000 сўм, вип сектор 5000 сўм одамлар учун бу нарҳ сал қимматлик қилар экан. Шартта 50 та билет олдимда бангладешлик "ўзбек"ларга тарқатдим уларни хурсандлигини кўрсангиз эди.
Ўйин бошланишига яқин 10та 2метрли байроқ 150 та кичкина байроқчалардан тарқатдим 10 та футболка ҳам тарқатдим. Ўйин бошланишига қарасам 10 та байроқдан 3таси бор холос, қолгани ғойиб бўлган...



Футболкадан эса 4 таси кийилган, “қолгани қуённи расмини чизворибти”. Бу халқ бирам ажойибки: стадион тўла бўш жой, лекин 4 та мухлис ўйин бошидан охиригача қандайдир бетон устига ўтирволиб футбол томоша қилишди. Бир чойнак кўк чой етишмади холос.



Бизнинг жамоа чиқишидан ўйин тугагунга қадар елкама-елка туриб мухлислик қилдик, аммо лекин Ҳиндистонни ўйинчилари биз томонга келиб қолса ёки ечиниш хонасига олдимиздан ўтиб қолса борми, камида тўққиз этажлик "сийловлааар" энг яҳши кўрган "сийлов"лари эса "бувва индиа бувва индиа", ва яна ора орасида ғазаб билан "чорту чорту" деб ҳам қўйишади.



Таржимасини ёзмаганим маъқул. Иккинчи бўлим бошланишида не кўз билан қарайки ҳалиги 3та байроқдан атига биттаси қолди. Ҳа айтгандек худди ҳинд филмларидагидек маҳаллий полиция ҳодимлари қўлларида таёқ (дубинка) олиб юришар экан.



Ўйинга келсак ростини айтаман балки орангиздан кимдур фикримга қўшилмаслиги мумкин, лекин ҳаво ҳарорати даҳшатли даражада иссиқ ва дим. Бангладеш ўз ўйинларининг учаласини ҳам 18:00га белгилаганлиги эса жуда қизиқарли ҳолат.  Футболчиларимизга тасанно ўйин тугагандан сўнг ҳар бир футболчи панжара ортидан бўлса ҳам маҳаллий мухлисларга қўл бериб раҳмат айтиб саломлашиб кейин стадионни тарк этишди. Бахтиёр Ашурматов йигитлар билан тўғри йўналишда эканлиги бир деганда кўзга ташланди.



Бугун сиз азизлардан бироз узр сўрайман унчалик ҳам қизиқарли саргузаштлар бўлмади, лекин эртага (28 март) куни тарихий ва эътиборга лойиқ жойларига сафар қиламан ва кўрган кечирганларимни сизлар билан баҳам кўраман.


Абдураҳмон Фозилов Дакка шаҳридан CA учун махсус
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика