Latest news

19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  4 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  0 17:22"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 17:10"Ал Батаэҳ" — "Ал Наср". Таркиблар маълум  3 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  4 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  33 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  6 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  11

Бу ўша - “тилла соатли” ҳакам News

Бу ўша - “тилла соатли” ҳакам

Кеча бўлиб ўтган олий лиганинг 21-туридан ўрин олган баҳсда “Бунёдкор” ўз майдонида “Насаф”га 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.
Ўйинни Марат Исмоилов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди. Унга қанотларда Маъмур Саидқосимов билан Андрей Цапенко ёрдам беришди. Шундай бўлдики, биринчи таймда “Бунёдкор” ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди, бироқ Самир Бекрич томонидан киритилган голни ҳакамлар ҳисобга олишмади. Аниқроғи, қанот ҳаками Андрей Цапенко ўйиндан ташқари ҳолат бўлди дея байроқчасини кўтаргани боис гол инобатга олинмади.

Аммо бу вазиятда ҳеч қандай офсайд йўқ эди ва майдон эгаларининг голи қоидага мувофиқ киритилганди. Лекин Цапенконинг хатоси туфайли ҳисоб тенглашмай қолди. Натижада учрашув назоратчиси Радик Серазетдинов томонидан қанот ҳакамига 4,0 балл (яъни, икки баҳо) қўйилди. Энди Цапенко уч-тўрт ўйинга четлатилади. Бу ҳакам ҳозирда лайнсменлик билан шуғулланаётган бўлса-да, ўз вақтида бош ҳакамлик ҳам қилган. Хусусан 2010 йил ўтказилган ўсмирлар терма жамоамизнинг Дукентдаги ўртоқлик баҳсида у секундомерли соатини уйда қолдириб келгани учун футбол профессори Рустам Акрамовнинг “тилла соати”ни тақиб майдонга тушган ва ўйинни бошқариб борганди. Шундан кейин Акрамовнинг “тилла соати” ҳам, Цапенконинг ўзи ҳам машҳур бўлиб кетганди.

Х.Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика