Latest news

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  2 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

"Бу - мақсадлари юқори "Андижон". Легионерга айланишдан кўра мухлислар тўла стадионда ўйнашни истадим" — "Бургутлар"нинг янги қалқони нималар деди? News

"Бу - мақсадлари юқори "Андижон". Легионерга айланишдан кўра мухлислар тўла стадионда ўйнашни истадим" — "Бургутлар"нинг янги қалқони нималар деди?

Ўтган мавсумни кўтаринки кайфиятда якунлаган "Андижон" жамоаси аллақачон таркибни кучайтириш ишларини бошлаб юборди.

Кеча клуб ўзининг лимитдан ташқари дастлабки трансферларини эълон қилди. Дарвоза чизиғидаги рақобатни мустаҳкамлаш учун ОКМК кипери Валижон Раҳимов таклиф этилди. Биз эса унинг янги жамоаси ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

- 5 йиллик фаолиятингиздан сўнг Олмалиқни тарк этдингиз. ОКМК янги даражага чиқишингизга туртки бўлдими? 

- Аллоҳга шукурки, Олмалиқда ўтказган 5 йилим жуда завқли ва эсда қоларли онларга бой бўлди. Ажойиб ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бера олмайман. Суперлигада, ОЧЛда дебют қилдим. Терма жамоадан чақирув олдим.  Шу вақт мобайнида қўллаб-қувватлаган мухлислар, мураббийлар, раҳбарият ва жамоадошларимга катта раҳмат айтаман. Келгусида уларга улкан зафарлар тилаб қоламан. 

- Ўтган мавсумда ўйин амалиёти етарлича бўлмади. ОКМКдан кетиш учун асосий сабаб эдими ёки шунчаки муҳитни ўзгартиришми? 

- Тўғри, охирги мавсумда ўйин амалиёти кам бўлди дея оламан. Футболчи учун бу нарса муҳим аҳамият касб этади. Жамоамни ва муҳитни алмаштириш вақти келиб қолганди. Кетиш ҳақида ўйлаш ва бир қарорга келиш осон бўлгани йўқ. Лекин бу - футбол. Барча билан дўстона хайрлашиш ёқимли ҳисларни тақдим қилди. Ҳаммадан миннатдорман.

- "Андижон"нинг ОЧЛда ўйнаши танловнинг асосий факторига айландими?

- Сўнгги йилларда "Андижон"нинг мақсадлари юқорилади. Сезиларли даражада ўзгаришлар юз бермоқда. Раҳбарият билан гаплашдик, мураббийлар фикрини сўрадим. Бу янги жамоага ўтишимда ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Менда бошқа жамоалардан таклифлар, қолаверса легионерга айланиш имконияти пайдо бўлганди. Аммо "Андижон"даги атмосфера, мухлислар тўла стадионда ўйнашни кўпроқ истадим. ОЧЛдаги қизиқарли учрашувлар ҳам ўзгача мотивация бериши шубҳасиз.

- "Андижон" ҳақида биласиз, кўп бор тўқнаш келгансиз. Бугунги жамоага қандай таъриф берасиз?

- Ҳозирги "Андижон" анча шаклланишга улгурди. Кейинги мавсумга жамоа ўзагини сақлаб қолган ҳолда таркиб яна кучайтирилиши кутилмоқда. Янги мавсумда мақсадлар юқори бўлади. Бу йўлда барчамиз бирлашиб ҳаракат қиламиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика