Latest news

11:33"Атлетико" футболчиси КЖЧ ташкилотчилигидан норози  1 11:05Ямаль ва францияликлар: Европанинг 2025 йилдаги энг креатив футболчилари  3 10:42Неймарнинг келажаги маълум  1 10:10“Ал Ҳилол“ Осимхенга сўнгги даҳшатли таклифни юборди  0 09:43“Арсенал“ Виктор Гёкерешни сотиб ололмаган тақдирда кимни харид қилиши маълум  1 09:16Кайл Уокер АПЛнинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин  0 08:50Фатининг кейинги жамоаси деярли аниқ  1 08:23Хаби Алонсо “Реал“ футболчиларига ультиматум қўйди  15 07:47CAFA U20 Championship 2025. U-18 терма жамоамиз ҳеч бир учрашувда ғалаба қозонмай мусобақани якунлади  16 07:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Учта қизил кўрсатилган баҳсда “Бенфика“ кичик камбек амалга оширди  2 02:00КЧЖ. "Челси" ишончли ғалабага эришди  3 01:42Фердинанд Фернандешнинг "Ал Ҳилол"га рад жавоби ҳақида: "Бу унинг садоқатидан далолат беради"  0 00:56"Наполи" "Манчестер Сити" футболчисига қизиқмоқда, лекин...  0 00:30Фарҳод Нишонов: "Захирадан тушган футболчиларимиз ўйинни ўзгартириб юборди, фақат ёмон томонга"  3 23:55Григорий Колосовский: "Рақиб ғалаба учун ўйнади. Биз эса ғалабани истадик"  1

Бу йил биринчи лигада кимлар қатнашади? News

Бу йил биринчи лигада кимлар қатнашади?

Ҳадемай юртимизда миллий чемпионатимиз ҳам старт олади.
Режага кўра 15 март куни олий лига ўйинларига старт берилса, тахминан апрелдан биринчи лига бошланади. Очиғини айтганда, бу йилги биринчи лига қай тарзда ўтиши бугунги кунда барчани бирдек қизиқтирмоқда. ПФЛ яна эски тизим – клубларни “Шарқ”, “Ғарб” минтақасига ажратган ҳолда чемпионат ташкил этадими ёки янгича тизимга ўтиладими (масалан худди олий лигадек)?

Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов айтиб ўтганидек, кучли миллий терма жамоани шакллантиришдан олдин аввало ички чемпионатни кучайтириш ва уни тўғри йўлга солиш керак. Хўш, бу йил ПФЛ мутасаддилари биринчи лигага бўлган қизиқишни ошириш учун нимадир ишлаб чиққанми? Ёки унда иштирок этадиган жамоалар ўртасида қизғин кураш кечиши учун қандайдир янгиликларга қўл урадими? Буни мавсум кўрсатади.

Мақоланинг асл моҳиятига келадиган бўлсак. Бу йил биринчи лигада нечта жамоа иштирок этади? Бу борада вилоятдаги жамоалар мутасаддиларига мурожаат қилиб, уларнинг чемпионатда иштирок этишини билишга ҳаракат қилдик. Афсуски айрим жамоа вакиллари тайинли жавоб бермади. Чунки уларнинг ўзлари ҳам чемпионатда қатнашишини ҳанузгача билмайди. Ҳаммаси мавҳумлигача қолмоқда. Лекин чиқмаган жондан умидқиляпти. Қизиқ, чемпионатда иштирок этиши борасида аниқ билмасада улар йиғинга киришиб тайёгарлик кўраётганини айтишмоқда. Агарда ПФЛ рухсат бериб, ўша жамоа раҳбарияти керакли пуларни топиб берса, иштирок этилади. Акс холда жамоа нимабўлишини ҳеч ким билмайди. Қисқача айтганда, жамоалар олдида аниқ мақсад ва дастур йўқ.

ПФЛ бош директори Фарҳод Магометов ўз чиқишларининг бирида 2014 йил биринчи лигада фарм-клублари штирок этмаслиги ҳақида айтиб ўтганди. Бу тўғри қарор бўлади, агарда шунга амал қилинса. Чунки охирги пайтларда фарм-клубларнинг сони кўпайиб кетмоқда. Улар олий лигага чиқиш учун жиддий курашмаганидан кейин қандай қилиб савияни ошириш мумкин?! Фарҳод Абдуалиевичнинг гапларига қарамай, айрим жамоаларнинг фарм-клублари бу йил ҳам биринчи лигада иштирок этишдан умидвор бўлиб, астойдил тайёргарлик кўраётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Кўрамиз фарм-клублар бу вазиятни қай тарзда ҳал этаркин.

Фарм-клубларни тайёргарлик кўраётганини билган вилоятдаги айрим клублар гарчи пулькада йўлланмани қўлга кирита олмаган бўлсада, улар ҳам жорий мавсум биринчиликда қатнашишга умид қилиб яшамоқда. Ҳозир жамоа тузиш шунчалик осон бўлиб қолдики, бир ҳафтада ташкил этиш мумкин. Фақат пул бўлса бўлди. ПФЛ ҳам пули йўқ, “Орол”дан кўра, пули бор Тошкентнинг бошқа жамоасини иштирок этишига рухсат бермоқда. Биз бу ерда “Орол”ни фақат мисол тариқасида келтириб ўтдик. Унинг ўрнида “Сурхон”ёки бошқа жамоалар бўлиши ҳам мумкин.

Хуллас “Шарқ” минтақасида иштирок этишга тайёр бўлган клублар сони кўпчиликни ташкил қилмоқда. Бу албатта кишини хурсанд этади. Бироқ “ғарб”да ҳаммаси тинч. Эхтимол ПФЛ мутасаддилари бу йил “ғарб” минтақасида кемтикликни пойтахт жамоалари эвазига тўлдириб юборар. Яна ким билади дейсиз... Бу каби саволларга 21 февраль, жума куни ЎФФда бўлиб ўтадиган қуръа ташлаш маросимида жавоб оламиз.

Исломбек Рустамбеков.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика