Бу ҳақиқий аҳмоқлик! Адебайор Парагвай футболидаги дебютини қизил карточка билан бошлади
13 mar 2020 14:13
News
Бу ҳақиқий аҳмоқлик! Адебайор Парагвай футболидаги дебютини қизил карточка билан бошлади
У турли чемпионатларда тўп тепди, аммо ҳеч қаерда мухлислар ёқимтойи бўла олмади. Балки бу футболчининг пулга бўлган меҳри ёки ёқимсиз феъли туфайлидир.
"Кристал Пэлас"даги омадсиз мавсумдан сўнг тоголик пул ишлаш учун Туркияга йўл олди. У ерда икки йил тўп тепди. Яхшигина пул ишлаб олган Адебайор бошқа қитъани забт этишга йўл олди ва Парагвайнинг "Олимпия" жамоаси футболчисига айланди. Парагвай футболини билмайдиганлар учун экскурсия.
- "Олимпия" - Асунсьон шаҳри клуби ҳисобланади. Жамоа тарихдаги энг кўп соврин ютган клублардан бири. "Олимпия" Парагвайнинг энг кекса жамоаси. Жанубий Америка қитъасидаги халқаро турнирда ғалаба қозонган Парагвайнинг ягонаклуби.
Адебайор ўз номини эслатиб қўйиш учун оригинал усулни танлади. Аммо бу қарорни аҳмоқлик деган тўғрироқ.
Эммануэль тўп учун курашда рақибининг елкасига бутсасининг ост қисми билан зарба берди.
У тезда четлатилди. Шунга қарамай "Олимпия" жамоаси 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments