Latest news

02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  4 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим этди  6 01:38Расман: "Барса" ва "Вильярреал"нинг Майамидаги ўйини бекор қилинди  3 00:45Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам режаларимиз ўхшамади"  9 00:17Куртуа: "Ҳакамлар "Реал"га ёрдам берганини ҳеч қачон кўрмаганман"  25 23:40ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди  50 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  238 22:37"Реал" КОНКАКАФга Ла Лига ўйинини ўтказишга рухсат бермасликни сўраб мурожаат қилди  2 22:02Хаби Алонсо: "Арда Гюлер – Ўзил ва Гутининг аралашмаси"  0 21:18"Ал Ҳалдия" бош мураббийи Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"  3 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  6 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  9 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  19

Бу - футбол эмас, цирк! News

Бу - футбол эмас, цирк!

U-17 қизлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида "Сурхон-W" U-17 қизлар жамоаси учинчи марта ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди.

"Сурхон-W" қизлари биринчи даврада "Севинч"га 0:29, "Сўғдиёна-W" билан ўйинда эса 0:35 ҳисобида мағлуб бўлганди. Кеча ўтказилган "Сўғдиёна-W" билан кечган иккинчи давра ўйинида ҳам 0:29 ҳисобида имкониятни бой берди.

Биргина "Сўғдиёна-W" билан кечган ҳар иккала баҳсда термизлик қизлар 0:64 ҳисобида ютқазган, агар "Севинч"дан ўтказиб юборилган голларни ҳам қўшсак, 3та ўйидаги тўплар нисбати 0:93 кўриниш олади. Даҳшат!

Даҳшати шундаки, бу жамоа зўрма зўраки, буйруқбозлик йўли билан ташкил қилинди. Бизга маълум бўлишича,"Сурхон-W" сафида тўп тепаётган қизлар футболчи эмас, улар аслида волейболчи. "Сурхон" селекционерлари футбол ўйнайдиган қизлар тополмай мажбуран волейболчи қизларни рўйхатдан ўтказган ва улар копток тепиб юрибди, яна Ўзбекистон чемпионатида қатнашяпти.

Бу ўринда ЎФАнинг ҳам айби бор.Чунки ПФЛ аёллар футболини ўтказишдан воз кечди, аниқроғи ЎФА мусобақани ўзига олди. Тортиб олдими ёки бошқа йўл биланми, тўлиқ тафсилотини билмаймиз. Шуниси аниқки, аёллар ўртасидаги Ўзбекистон олий лигаси, биринчи лига, Кубок, U-17 ва U-14 каби мусобақаларни ЎФА ўтказиб келмоқда.

Бунинг натижасида Суперлига клубларига аёллар жамоасини ташкил этиш мажбурияти юкланган. Кимдир ўз хоҳиши, кимдир буйруқни бажариш учун қизлар жамоасини ташкил қилган.




Масалан, "Сурхон"га аёллар жамоаси нима учун керак? Асосий жамоа ўз стадиони йўқлигидан шундоқ ҳам икки йилдан бери ижарама-ижара юрибди. Раҳбарлари ҳам Тошкентда. Лекин клуб Суперлигада экан, аёллар ва футзалга ҳам эътибор қаратиши керак. "Сурхон" футзал клуби бу йил биринчи лигадан Олий лигага чиқди, шунда ҳам DHL ҳаваскор футзал жамоасидан 8 нафар футзалчини ижарага олиб ўйнатди. Лекин бу жамоа Олий лигада ҳам ўйнайдими-йўқми, буниси номаълум.

Аёллар футболи бўйича ҳам муаммолар етарли. Ҳозирги пайтда "Сурхон-W" аёллар жамоаси Ўзбекистон биринчи лигасида иштирок этиб келяпти. Бу камлик қилиб қисқа фуртсат ичида (айтайлик бир ой) зудлик билан U-17 қизлар жамоасини тузишга тўғри келди. Натижада зўрға волейболчи қизлардан жамоа тузилди ва улар кўрсатаётган натижа маълум.

Энди ўзингиз ўйлаб кўриб, учта ўйинда 93та гол ўтказган жамоадан келажакда футболчи чиқадими? Қизларнинг футболдан кўнгли совиб кетмайдими? Рақиб жамоалар 30талаб гол ургандан кўра, шундоғам кучсиз жамоани сал авайлаб тўп тепгани маъқул эмасми? Энг ааввало бунга йўл қўйиб бераётган ЎФАни нима дейиш мумкин?

Масалан, мен мусобақа ўтказишга масъул бўлганимда биринчи йирик ҳисобдан кейиноқ жамоага раҳмат айтиб, турнирдан олиб ташлаган бўлардим. Чунки бунақа циркка чидай олмасдим. Тенг кучли жамоалар йиғилмас экан, мусобақа савияси ҳеч қанақасига ортиб қолмайди.

P.S. U-17 тақвимига кўра, "Сурхон-W" U-17 жамоаси 29 август куни яна "Севинч" билан ўйнайди.

Х.Холиқов.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика