Latest news

00:51Қосимов фаолиятини Ироқда давом эттиради  0 00:30"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади  0 23:40Санчо "Рома"га ўтишни хоҳламаяпти, аммо римликлар уни кўндиришга уриниб кўради  0 23:13Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ"  5 22:59"Тоттенхэм" 60 млн. фунтлик трансферга яқин турибди  0 22:27Стримернинг онасини сўккан Россия терма жамоаси собиқ футболчиси аёлнинг ўзидан кечирим сўради  1 22:11Акмал Рустамов: "Суперлигада ўйинлар орасида вақт кам. Бир кунни йўлга сарфлаяпмиз, икки кун сунъий майдонда машғулот қилдик"  0 21:58Алонсо "Реал"нинг ўйинини кўчиришни рад этишгани ҳақида: "Футболчилар соғлиғи учун бизни қўллаб-қувватлашларини хоҳлардик"  2 21:15Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими?  1 21:00Суперлига. "Хоразм" 15 йилдан сўнг уйига қайтган оқшомда "Қизилқум"га мағлуб бўлди  20 20:37Артём Петросян: "Ўйинни якка курашларда ютқазганимиз учун бой бердик"  1 20:08Шавкат Юсупов: "Локомотив"да Суперлига савиясидаги ўйинчилар йиғилган"  1 20:00Про лига. "Локомотив" "ФарДУ" майдонида ишончли ғалабага эришди, "Жайхун" "Олимпик" дарвозасига 3 та тўп киритди  1 19:46Мирко Еличич: "ФарДУ" курашувчан ва доим босим уюштирадиган жамоалар сирасига киради"  0 19:26Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида барпо этилган Миллий футбол маркази билан танишди  5

"Бу 10 миллионлаб мухлислар учун зарба бўлди". Эрон матбуоти "ёрилишни" бошлади News

"Бу 10 миллионлаб мухлислар учун зарба бўлди". Эрон матбуоти "ёрилишни" бошлади

Хабарингиз бор, ОФК Эроннинг икки етакчи клуби "Персеполис" ва "Истиқлол"ни бу йил ОЧЛга қўймайдиган бўлди.

Осиё чемпионлар лигаси Осиё клублари учун энг нуфузли мусобақа ҳисобланади ҳамда кўп жамоалар бунда зафар қучишни истайди. ОФК қарорига кўра, "Персеполис" ва "Истиқлол" ОЧЛда ўйнаш ҳуқуқини берувчи лицензия шартларини тўлиқ бажармаган. Маълумки, лицензия олмаган клуб чемпионлар лигасида иштирок эта олмайди. 

"Персеполис" ва "Истиқлол" стадион хавфсизлиги билан боғлиқ ҳужжатларни чала тўлдирган, шунингдек клуб ходимлари рўйхати ва клуб хўжайинлари ким эканлиги (яъни, клуб кимга қарашли) эканини очиқ баён этмаган. Натижада ОФК бу икки клубга лицензия бермасликни лозим топди. 

Ушбу янгилик эълон қилингач, Эрон матбуоти секин-аста вазиятни ўргана бошлади. Хусусан Tehrantimes.com сайти мухбири Фаррох Хесаби бу ҳақда мақола чоп этиб, биринчи навбатда клубларни айблади. Негаки ҳар иккала клубда лицензия билан боғлиқ муаммолар борлиги ОФК томонидан бир неча бор айтиб келинган, бироқ на "Истиқлол", на "Персеполис" бунга жиддий аҳамият берган. 

Маълумки, лицензия олиш учун барча керакли маълумотлар инглиз тилида тўлдирилади. Лекин клублар баъзи маълумотларни таржима қилмасдан форсчада жўнатган, ОФК эса буни қабул қилмаган. 

Журналист Фаррох Хесаби бунинг учун биринчи навбатда клублар раҳбариятини айбдор деди. "Тасаввур қиляпсизми, клубларнинг масъулиятсизлиги сабаб 10 миллионлаб мухлислар ўз севимли жамоаларини бу йил Осиё чемпионлар лигасида кўра олмайдилар. Бу мухлислар учун қаттиқ зарба", деб ёзган Tehrantimes.com мухбири.

Вазиятдан хабар топган "Персеполис" бош мураббийи Яҳё Гулмуҳаммади шундай деди: "Мен шокдан. Биз чемпионлар лигасида ўйнамаймиз. Буни қабул қилиш шахсан мен учун жуда оғир. Зудлик билан айбдорларни топиб жазолаш керак".

"Истиқлол" футбол клуби ижрочи директори Ҳожжат Карими ҳам матбуот орқали чиқиш қилиб, ўз фикрини қуйидагича изоҳлади: "Бу ҳаммадан ҳам ишқибозларга катта зарба бўлди". 

Эронда чоп этиладиган Khabar Varzeshi газетасининг ёзишича, "Персеполис" билан "Истиқлол"нинг хўжайинлари битта, яъни ҳар икки клубни Эрон спорт вазирлиги бошқаради. ОФК октябрь ойида вазирликни бир пайтнинг ўзида иккита клубга эгалик қила олмаслиги ҳақида огоҳлантирган, лекин ўша пайт бунга ҳеч ким жиддий қулоқ солмаган.

Эрон футбол федерацияси вакили Дариуш Мостафави эса айбни сиёсатга ағдаришни маъқул деб билди. "Энг катта муаммо, футболга сиёсатнинг аралашуви", деди у.

Федерация президенти Шаҳобиддин Азизи-Кадим ҳам телевидения орқали чиқиш қилиб, вазиятни тўлиқ ўрганишга ва ОФК билан бу борада учрашишга ваъда берди.

Хуллас, буёғига воқеалар ривожини кузатамиз. 

Х.Холиқов.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика