Latest news

21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  0 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  0 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  3 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  20 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  4 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  13 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  117 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  1 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1

Бруну Фернандеш: "Марокаш биздан зўр ўйнади, хатто ҳакамни ҳам айбдор қила олмаймиз" News

Бруну Фернандеш: "Марокаш биздан зўр ўйнади, хатто ҳакамни ҳам айбдор қила олмаймиз"

Португалия термаси футболчиси Бруну Фернандеш ЖЧ-2022 чорак финалида португаллар Марокашдан ёмонроқ ўйин кўрсатди деб ҳисоблайди.

"Навбатдаги босқичга ўтишимиз учун маҳорат етишмади. Жамоадошларим ўйинга ўзини баҳш қила олишди, биз бундан ортиғига лойиқ эдик. Катта имкониятни қўлдан чиқардик. Навбатдаги босқичга чиқиш ҳақида ўйлаётгандик. Бу йўлда Аргентина, Бразилия ёки Марокаш - исталган рақибни мағлуб этишимиз керак эди. Бу ўйинни анча кутдик, ярим финалга чиқишни истагандик. Лекин уддалай олмадик.

Ушбу ўйинда Марокаш Португалиядан кўра яхшироқ ўйин кўрсатди, улар ғалабага лойиқ бўлишди. Биз хатто ҳакамлик ҳақида ҳам гапира олмаймиз. Улар ростдан ҳам яхши ўйнашди. Биз ўйинда тўлиқлигича ўзимизни кўрсата олмадик. Марокашни табриклашимиз керак", - деди Фернандеш.


Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика