Latest news

13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  2 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  5 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  2 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  16 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  0 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  7 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  5 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  1 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  2 08:08Бугун финал!  11 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  17 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  11

Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоясига "янги қон" бўладими?! News

Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоясига "янги қон" бўладими?!

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби ўтган ёзда "Спортинг" сардори Бруну Фернандешни сотиб олишга яқин келганди.

Аммо, нима учундир келишув амалга ошмай ярим йўлда қолиб кетганди. Балки, лиссабонликлар жуда катта сумма талаб қилишгани ҳалал бергандир ўшанда. Ҳозир эса келишув 50-60 млн фунт атрофида бўлиши тахмин қилинмоқда.

Бруну Фернандеш "Бенфика"га қарши ўйиндан сўнг МЮга ўтади

Англиянинг машҳур "Daily Mail" нашри португалияликнинг охирги 2 мавсумдаги статистикаси ҳақида ёзиб чиқди. Қуйида ана шу материалдан айрим жойларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Бруну Фернандеш ўтган мавсум бошидан бери Де Брюйне, Погба ва Коутиньодан кўра кўпроқ гол урган ва кўпроқ голли пас берган. У "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоясига "янги қон" бўлиб кириши мумкиндек.


Бруну қишки трансфер ойнасида "Қизил иблислар" сафига ўтишга жуда яқин турибди. 25 ёшли хавбекнинг охирги икки мавсумдаги кўрсаткичлари шунчаки дахшатли. Қуйида Бруну Фернандеш ва Топ-5 чемпионатларидаги бошқа ҳужумкор марказий ярим ҳимоячиларнинг статистикаларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Гол уриш борасида юқори даража, ўтган мавсум бошидан бери 27та гол. Бу марказий ярим ҳимоячи учун жуда зўр натижа. Топ-5 чемпионатларидаги бошқа 10-рақам зонасида тўп тепувчилар ичида ажойиб кўрсаткич. Фернандеш "Манчестер Сити"нинг марказдаги дуэти Давид Силва ҳамда Кевин де Брюйнеларни қўшгандагидан ҳам кўпроқ тўп киритган.

2018/19 йилги мавсумдан

Бруну Фернандеш

Жеймс Мэддисон

Бернарду Силва

Кристиан Эриксен

Давид Силва

Филиппе Коутиньо

Кевин де Брюйне

Поль Погба

Ўйинлар

45

54

51

50

48

47

39

39

Дақиқалар

4032

4398

3791

3546

3369

2873

2659

3266

Голлар

27

12

11

10

8

10

9

1

Ассистлар

19

10

11

13

15

7

16

11

Зарбалар

165

130

87

98

77

105

89

111

Яратилган вазиятлар

158

148

95

88

94

52

111

68

Паслар

2533

2307

2368

2335

2733

1821

1842

2345

Паслар аниқлиги (%)

76.0

83.4

87.2

80.6

87.6

86.3

82.3

83.0

Рақиб жарима майдонида тўпга тегиниш

148

140

258

78

309

145

142

127

Муваффақиятли дриблинглар

55

84

73

17

44

69

48

62



"Юнайтед"да охирги вақтларда ярим ҳимоячиларнинг гол уриши кескин камайиб кетди. Асосан, Рэшфорд, Марсьяль ва Гринвуд голларга муаллифлик қилишмоқда. Бруну эса бу вазиятни ўзгартириши мумкин. Шунингдек, у рақиб дарвозаси томон тез-тез зарба бериши билан ҳам ажралиб туради. 2018-2019 йилги мавсум бошидан бери португал жами 165та зарба беришга улгурган.

Футболчи манкунианликлар билан шахсий шартнома шартлари борасида келишувга эришиб бўлгани хабар қилинмоқда. Клублар ўзаро келишиб олишса бас. Эртага тунда бўлиб ўтадиган Лиссабон дербиси ("Спортинг" - "Бенфика")дан кейин Бруну МЮ сафига ўтиши кутилмоқда. Ёзда битмаган иш қишда битиб кетадими ёки йўқ, ҳаммасини вақт кўрсатади.

Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика