Latest news

11:41"Реал" Родриго кетган тақдирда, унга эҳтимолий ўринбосар топди  0 11:17"Манчестер Юнайтед" мағлубиятлар сони бўйича клуб антирекордини янгилади  0 10:52“Ливерпуль" “Челси“ форварди билан шартнома имзоламоқчи  0 10:25“Манчестер Сити“ Тижани Рейндерсга қанча таклиф қилгани маълум  1 09:56МЮ Рэшфордга нарх белгилади  1 09:28“Ливерпуль“ 20 ёшли футболчига 60 миллион фунт беришга тайёр  1 09:00“Барселона“нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  14 08:35“Байер“ Флориан Вирцга нарх белгилади  4 08:05Суперлига. "Сурхон" — "Сўғдиёна" 2:1  2 08:03Аморим навбатдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  8 07:33Суперлига. Бугун 3 та учрашув бўлиб ўтади  5 02:15АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилди  12 02:09Иван Бошкович: "Жамоага қандай фактор етишмаётганини биламан, бироқ буни тушунтириб беришим жуда қийин"  4 01:26АПЛ. "Тоттенхэм" яна мағлуб бўлди, бу сафар "Астон Вилла"га  2 01:19Саудия Арабистони. "Ал Насср" дуранг ўйнаб, 3-ўринни бой берди, "Ал Ҳилол"дан камбэк!  10

Бруно Гарсия: "Чорак финал Вьетнам учун катта натижа" News

Бруно Гарсия: "Чорак финал Вьетнам учун катта натижа"

Вьетнам бош мураббийи Бруно Гарсия Таиландга қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Бу футзал бундай натижалар ва ўйиннинг кескин бурилиши бўлиб туради. Таиланд терма жамоасига қарши баҳсда камроқ гол уришга имкон бермоқчи эдик. Биринчи бўлимда буни уддалагандек бўлдик. Аммо барибир рақиб ўз савиясини кўрсатиб ҳисобни очди. Биз кейинроқ ҳисобни тенглаштирдик. Сўнгги дақиқада бу ҳисобни сақлаб қола олмадик, бу ачинарли”, - дейди Бруно Гарсия.

- Дарвозабон ҳақида нима дея оласиз?
- Унинг жароҳати бор эди. Шундай бўлса ҳам майдонга тушиб бир неча бор жамоамизни голлардан сақлаб қолди.

- Бугунги мағлубиятда айнан шу посбоннинг жароҳат олиб майдонни тарк этиши сабаб бўлди дея оласизми. Охирги дақиқада иккита голни иккинчи дарвозабон ўтказиб юборди.
- Мен одатда бирор футзалчини мағлубиятда айбдор ҳисобламайман. Шу боис бундай саволларга жавоб бера олмайман.

- Японияга қарши ўйинда жамоа руҳиятини қандай кўтарасиз?
- Жамоанинг имкониятларини биламиз. Чорак финалга чиққанимизнинг ўзи катта натижа. Бундан хурсандмиз. Япония жуда кучли жамоа, охирги иккита Осиё чемпионати ғолиби. Барча жамоада кучсиз томонлари бўлади, японларда бу жуда ҳам кам. Лекин шуни топишга ҳаракат қиламиз.

- Вьетнамнинг кучли бешликка кириш ва ЖЧга йўлланма олиш имкониятини қандай баҳолайсиз?
- Биз ҳар бир ўйиндан олдин мақсад сари интилаяпмиз. Агар Японияни мағлуб этсак ўз ўзидан мундиалга йўлланма оламиз. Агар ютқазиб қўйсак шундан кейин плей-офф ўйини ҳақида ўйлаймиз.

Нарзулла Сайдуллаев
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика