Latest news

12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  0 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  4 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  2 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  9 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  7 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3

Брисбен матбуоти хитойлик дарвозабон қайтарган пенальтига катта эътибор қаратди News

Брисбен матбуоти хитойлик дарвозабон қайтарган пенальтига катта эътибор қаратди

Хабарингиз бор, Осиё Кубогининг 1-турида Хитой Саудия Арабистони устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Бу ўйинда жуда қизиқ воқеа рўй берганидан аллақачон хабарингиз бўлса керак. Вазиятларнинг бирида бош ҳакам Хитой дарвозаси томон пенальти белгилади. Шунда хитойликлар посбони Ванг Далей орқасига ўгирилиб майдондан ташқарига чиқиб кетган тўпларни узатиб турувчи болакайдан қайси томонга сакрай деб сўради. 12 ёшли Стивен Уйат эса чап томонга сакра, ўша ёққа қараб тепади деди. Буни қарангки, саудиялик Наиф Ҳазази тўпни ўзидан ўнг томонга тепди ва дарвозабон зарбани қайтарди.

Ўйин охирларида эса Хитой битта гол уриб ғалаба қозониб кетди. Кейинчалик Ванг Далейнинг қандай қилиб пенальти қайтаргани ва орқасига ўгирилиб 12 ёшли болакай билан нималар ҳақида гаплашгани роса гап-сўз бўлди. Биз бу пайтда Сиднейда эдик ва кўп гапдан хабардор эмасдик. Брисбенга келганимиздан сўнг эса шаҳарда чоп этиладиган газеталар шу воқеага катта эътибор беришгани эътиборимизни тортди. Хусусан "The Courier Mail" нашри Стивен Уайтни салкам қаҳрамонга чиқариб қўйди. Кеча телевизорда ҳам намойиш этишди: журналистлар Стивеннинг уйига бориб ота-онасидан интервью олишибди.

"Мен реклама тўсиғи орқасида тургандим, - дейди болакай. - Дарвозабон ўгирилиб менга қаради ва тўпни қайси томонга тепади деб сўради. Мен чапга сакра дедим. Саудиялик футболчи тўпни чиндан ҳам мен айтган томонга тепди ва дарвозабон зарбани қайтарди. Ўйиндан кейин эса олдимга келиб мени табриклаб қўйди".

Брисбенда яшовчи Стивен Уайт эртаси кун ўтказилган Хитой терма жамоасининг машғулотига таклиф этилди. Унга Ванг Далей ўз формасини совға қилди. "Осиё чемпионатида Австралиядан кейин Хитойга мухлислик қиламан", - деди мактаб ўқувчиси.

Х.Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика