Breaking News: “Металлург” Сервер Жепаров билан келишувга эришди
25 dec 2018 18:44
News
Breaking News: “Металлург” Сервер Жепаров билан келишувга эришди
Ўзбек футболининг ёрқин юлдузларидан бири, 9 карра Ўзбекистон чемпиони, Жанубий Корея ва Саудия Арабистони мамлакатлари чемпиони, Осиё қитъасининг 2008 ва 2011 йиллардаги энг яхши футболчиси, Ўзбекистоннинг 2008 ҳамда 2010 йиллардаги энг яхши футболчиси Сервер Жепаров Бекободнинг “Металлург” жамоасида янги мавсум тайёргарлигини бошлади.
Ўзбекистон миллий терма жамоасида узоқ йиллар сардорлик қилган, ҳозиргача миллий терма таркибида энг кўп ўйинда майдонга тушган (126 учрашув), 2008 йилги миллий чемпионатимиз тўпурари бўлган Сервер Жепаров билан “Металлург” футбол клуби расмий келишувга эришди.
Футболчи ҳамда клуб ўртасидаги шартнома Жепаровнинг тиббий кўрикдан ўтганидан кейин расмийлаштирилади ва Ўзбекистон профессионал футбол лигасида рўйхатдан ўтказилади.
Comments