Latest news

01:10ЛаЛига. "Реал" - "Реал Сосьедад" (онлайн ҳисоб)  6 00:59А Серия. "Интер" - "Ювентус" (онлайн ҳисоб)  8 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  0 00:42"Ньюкасл" камбэк амалга ошириб, "Астон Вилла"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди  1 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалабага эришиб, 2-ўринга қайтди. Роналдудан навбатдаги гол!  4 00:18Англия Кубоги. "Ливерпуль" - "Брайтон" (онлайн ҳисоб)  1 23:47Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" - "Салфорд Сити" учрашуви энг яхши футболчиси деб топилди  4 23:32Илҳом Абдуғаниев воҳа клуби билан шартнома имзолади  2 23:16УЕФА президенти Қозоғистонда сайланади  4 22:57Расман: "Металлург" Азим Аҳмедов билан шартнома имзолади  2 22:48Харри Кейн фаолиятидаги юбилей голини урди  1 22:26Германия. "Байер" ва "Бавария"дан йирик ғалабалар  1 22:11ОКМК Россия жамоасига имкониятни бой берди  0 21:50Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  53 21:40"Шўртан" Тожикистон клуби билан муроса кўчасини танлади  0

Breaking news: Эркин Бойдуллаев "Насаф"дан кетди News

Breaking news: Эркин Бойдуллаев "Насаф"дан кетди

Қаршининг "Насаф" жамоаси етакчиси Эркин Бойдуллаев "аждарлар" сафини тарк этишга қарор қилган.


Унинг нима сабабдан кетгани билиш мақсадида Бойдуллаев билан боғланганимизда у шундай деди:
"Бўлди, етар, кетаман! "Насаф" мухлисларидан узр сўрайман! Аммо бошқа бу жамоада қолишга тоқатим қолмаган. Бу ерда молиявий тарафлар ёки жамоанинг муваффақиятсиз ўйинларининг даҳли йўқ", - дейди Эркин Бойдуллаев.

Жамоадан кетишига нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум. "Насаф"нинг бир қатор етакчи футболчилари жамоани тарк этишлари мумкин.
"Насаф"да ўзгаришлар пайти келганга ўхшайди.

Тез орада футболчи интервью беришига ва нима сабабдан кетишга қарор қилганини тушунтиришини айтиб ўтди.

Эркин Бойдуллаевда кичик жароҳат борлиги сабаб футболчи "Андижон"га қарши Ўзбекистон кубоги доирасидаги ўйинни ўтказмасдан клуб қароргоҳини тарк этган.
"Менда жароҳат мавжуд. Шу боисдан ҳам "Андижон" билан ўйинни кутиб тура олмадим", - дейди Бойдуллаев.

Эслатиб ўтамиз, Эркин Бойдуллаев "Насаф"га 2010 йилнинг декабрь ойида келиб қўшилганди.
Анатолий Демьяненко мураббий даврида келган Бойдуллаев "Насаф"да 6 йил ўйнади ва ОФК кубоги, Ўзбекистон кубоги, Ўзбекистон чемпионатининг кумуш медали, бир неча бор бронза медалларини қўлга киритди.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика