Breaking. Лионель Месси бошқа клубга ўтиши мумкин. Буни "Барселона" президенти ҳам тасдиқлади
07 sep 2019 12:12
News
Breaking. Лионель Месси бошқа клубга ўтиши мумкин. Буни "Барселона" президенти ҳам тасдиқлади
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси фаолиятини Аргентина чемпионатида давом эттириши мумкин.
TNT журналисти Мартин Кастильянинг хабар қилишича, 32 ёшли форвард кейинги мавсумда "Ньюэллс Олд Бойз"га қайтишни режалаштирмоқда.
Мессининг Каталония клуби билан тузган шартномаси 2021 йилга қадар мўлжалланган. Аммо, аргентиналик футболчи шартномасини бекор қилиш ҳуқуқига эга.
"Ҳа, Месси 2020/21 йилги мавсумга қадар жамоадан кетиши мумкин. Бизда Пуйол, Хави ва Иньесталар билан ҳам шундай битим бўлган. Хави Қатарга кетган, Иньеста Японияга, Пуйол эса жароҳат олганидан сўнг фаолиятини якунлаган эди. Бу ўйинчилар клубга кўп нарса бера олишди. Аммо, мен Мессини "Барса"да 2021 йилга қадар қолишига ишонаман. Чунки, бу ерда уни ҳамма нарса қаноатлантиради, шундай экан, мен ҳотиржамман", - дейди "Барселона" президенти Бартомеу.
Эслатиб ўтамиз, Месси 2000 йилдан буён "кўк-анорранглилар" билан бирга. Олдинроқ, футболчининг жамоадоши Пике Леонинг жамоада қолишига ишонишини таъкидлаган эди.
Comments