Breaking: Андре Гомеш муваффақиятли жарроҳлик амалиётидан сўнг шифохонадан чиқди
05 nov 2019 20:25
News
Breaking: Андре Гомеш муваффақиятли жарроҳлик амалиётидан сўнг шифохонадан чиқди
"Эвертон" ярим ҳимоячиси Андре Гомеш жарроҳлик амалиётидан муваффақиятли ўтди.
Хабарингиз бор, АПЛ 11 тур доирасидаги "Эвертон" - "Тоттенхэм" учрашувида Гомешнинг ўнг оёғии синганди. Кеча 26 ёшли португалиялик футболчининг тўпиғи операция қилинди ва бугун унга шифохонадан чиқиши учун рухсат берилди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани ҳозирча ноъмалум.
Жорий мавсум Андре АПЛнинг 8 ўйинида майдонга тушиб 3 марта сариқ карточка олган.
Link :
Source : twitter.com/Everton
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments