Latest news

18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  0 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  1 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  8 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  2 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  0 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  11 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  29 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  3 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  32 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  7 13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  6

Бразилияликлар ФИФАни расизмда гумон қилишди News

Бразилияликлар ФИФАни расизмда гумон қилишди

Сан-Паулу прокуратураси бразилияликлар расизмда гумон қилаётган ФИФАга нисбатан текширув ишларини бошлади.
Прокурор Криштиано Жорже Сантос футбол бўйича 2014 йилги жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими учун нима учун қора танли эмас, аксинча, икки нафар оқ танли бошловчи танланганини тушунтириб беришни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Маросим бошловчилиги учун қора танли актёрлар ҳам даъвогарлик қилишганди, бироқ ФИФА ва шоуни ташкил этиш учун масъул бўлган GEO Eventos компанияси модель Фернанду Лима ва унинг эри Родриго Хильбертни танлаган. Прокурорнинг сўзларига кўра, агар ушбу қарор расистик тасаввурлардан келиб чиқиб қабул қилинган бўлса, у ҳолда жиноий иш қўзғатилади.

Сантоснинг қайд этишича, Лима ва Хильберт жуфтлиги ярим аҳолиси қора танли бўлган Бразилиянинг ирқий хилма-хилмалигини тўғри кўрсатиб бера олмайди.

ФИФАнинг қайд этишича, Лима ва Хильберт жуфтлиги улар жаҳон чемпионати саралаш босқичи қуръаси ва мусобақа расмий эмблемасининг тақдимотидаги бошловчилиги билан яхши таассурот қолдиргани учун танланган.

Футбол бўйича 2014 йилги жаҳон чемпионати финал босқичи қуръа ташлаш маросими 6 декабрь куни бўлиб ўтади. Мусобақанинг ўзи 2014 йилнинг 12 июнь – 13 июль кунлари ўтказилади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика