Latest news

12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  0 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  0 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  1 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   8 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  9 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  2 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  7 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  4

Бразилиялик Роналдо: «Испан футболи – энг зўри» News

Бразилиялик Роналдо: «Испан футболи – энг зўри»

«Реал Мадрид» собиқ ҳужумчиси, машҳур «сўйлоқ» - Луис Назарио да Лима Роналдо ҳозирда клубнинг бутун жаҳондаги элчиси ҳисобланади.

Вақтида бетакрор ҳаракатлари ва шундай голлари билан миллионлаб қалбларни ошуфта қилган бразилиялик яқинда AS нашри мухбирлари билан суҳбатлашди. У бу жараёнда сермаҳсул фаолияти давомида рўй берган ай-рим қизиқарли лаҳзаларни хотирлади. Хусусан, Висенте дель Боске қўл ос-тида ўйнаган қисқа даврига алоҳида тўхталди.

Машғулотлар ҳақида


- Айтишим жоиз, фаолиятимнинг дастлабки 10 йилида нотўғри шуғулланганман. Қайсидир маънодаки, кераксиз машқлар кўп танланган. Айтайлик, мудом Роберто Карлос ёки Кафу каби кўп югуришга уринардим, аммо буни сира уддалай олган эмасман. Менимча, айнан шундай ноўрин зўриқишлар билан организмимни қийнаб қўйганман. Хуллас, жамоавий машғулотлар оқибатида меъёридан кўп жароҳатланган бўлсам керак.

Машғулотларга кечикиш ҳақида

- Эсимда бир сафар ҳафта давомида умумий машғулотларга икки марта кеч қолгандим. Уларнинг биринчисида Арриго Сакки менга нақ 15 дақиқа ваъз ўқиган ва камига молиявий жарима белгилаганди. Кейинги гал мураббий ҳузурига борганим ҳамоно унга шундай дедим:«Йўқ, бу сафар лекция ўқисангиз, жарима солмайсиз ёки жазо белгилайсизу, дакки-дашном беришдан тийиласиз».

Флорентино Перес насиҳати

- Флорентино кунлардан бирида мени олдига чақирди ва Луиш Фигуни ўрнак сифатида кўрсатиб, насиҳат қилди: «Ана, Луишга қара. Сен ҳам тунги клублардаги кўнгилхушликни йиғиштириб қўйиб, бўш вақтингни кўпроқ уйингда ўтказсанг яхши бўларди...». Лекин мен ҳам бўш келганим йўқ: «Менинг ташвишимни ўйлаб ўтирманг. Агар худди Фигуникидек оқила хотиним бўлганида, уйдан умуман чиқмасдим».

Фаолияти хотимаси хусусида

- Очиғи, жароҳат туфайли бутсаларимни михга илишга мажбур бўлишимни ҳеч қачон хаёлимга ҳам келтирмагандим. Бу жуда аламли...

Фабио Капелло ҳақида

- Капелло ҳеч қачон ўта ақлли мураббийдек таассурот қолдирган эмас. Шундай бўлсада, очиқ тан оламан: у фаолиятим давомида мен кўрган мураббийларнинг энг кучлиларидан бири - бу аниқ.

Спортдаги илк қадамлари

- Барчаси футзал орқали бошланди. Ўшанда 9 ёшда эдим. Кейинчалик футзал майдони менга торлик қилишини тушуниб етдим ва футболга юзландим.

Оиласи ҳақида

- Ота-онам ажрашишган пайт ҳеч нарсани ўйламаганман. Чунки бор эътиборни  футболчилик фаолиятимга қаратгандим. 17 ёшга тўлгач эса, футбол орқали топган пулларимни оилавий бюджетга қўша бошлагандим. Хуллас, ўша вақтдаёқ уйда биринчи шахсга айланганман.

Энг яхши футболчилар танлови

- Криштиану Роналду, Лионель Месси ва Неймардан иборат элит рўйхатга Луис Суаресни ҳам қўшиш керак, менимча. Улардан энг зўри сифатида Криштиануни эътироф этаман, негаки, у «Мадрид»да ўйнаяпти. Шунинг баробарида Месси ва  Неймарнинг нечоғли кучли эканликларини унутмаслик лозим.

Коутиньо ҳақида

- Яширмайман, Коутиньони айнан «Мадрид»да кўришни истайман. Бу оддий истак эмас, балки ўта кучли хоҳишдир.

Зайниддин Зидан ҳақида


- Зиданга доимо катта ҳурмат назари билан қарайман. Биз вақтида «Интер» ва «Ювентус»да бир-биримизга қарши тўп сурганмиз. Жароҳатга йўлиққанимда эса, Зизунинг мени кўргани Париждаги шифохонага боргани ҳеч ёдимдан кўтарилмайди. Биз айнан ўша жойда яқиндан танишиб, дўстлашгандик. Қизиғи, кейинчалик «Реал Мадрид» учун бирга ўйнаган пайт Зиданни туғилган кунимни нишонлаш зиёфатига таклиф қилмаганман. Нега? Унга нисбатан ҳурмат туфайли. Чунки Зизу ўта хотиржам инсон эди ва бундай тадбирларни унча ёқтирмаслигини яхши билардим.

Висенте дель Боске билан ҳамкорлик

- Дель Боске билан ўзаро муносабатларимиз аъло даражада эди. Унинг қўл остида бир йил ўйнаганман, холос. Ўшанда жамоамизнинг Ла-лигада ғолиб чиқишига бир баҳя қолганди. Афсуски, клуб президенти шундай мураббийни истеъфога чиқарди. Алоҳида таъкидлайман, дель Боске бошқарувида ўтган ўша бир мавсум бутун фаолиятимдаги энг яхшиларидан биридир.

Испан футболига баҳо


- Испан футболи тарих бўйича энг зўри - бу шубҳадан холи. Чунончи, примерода доимо энг кучли футболчилар тўп суришган. Муҳими, улар ўта чиройли футбол намойиш этишган.

Роберто Карлос ҳақида


- Роберто Карлосга нақадар яқин эканлигимизни оддий ифодалайман: биз шунчалик тез-тез бирга тунаганмизки, уларнинг умумий сони ҳаётим давомидаги барча аёллар билан ўтказган оқшомларимникидан ҳам кўп.  Роберто Карлос ҳаттоки, бир сафар ҳаётимни сақлаб қолган: соат 12 эди, биз доимгидек битта хонага жойлашгандик. Тушликдан сўнг ухлашга ётдим, бироқ бирданига бутун вужудимни титроқ босди ва тахминан 30 сония ҳушимни йўқотдим. Тўғри, ўшанда Роберто аввалига буни жиддий қабул қилмаган, яъни барчасини ҳазил ўрнида кўрган экан.

Бразилия термаси ҳақида

...

мақоланинг қолган қисмини "ИнтерФутбол" сайтида ўқиш мумкин.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика