Latest news

17:23Суперлига. Драган Черан кетма-кет 6-мавсум тўпурарга айланди  8 17:19Григорий Колосовский собиқ жамоасини Суперлигада "олиб қолди"  9 17:10Суперлига. ОКМК ўз тарихида илк маротаба кумуш медалларни қўлга киритди  5 17:09Суперлига. ОКМКда кумуш, «Локомотив» эса сўнгги турда охирги ўринга тушиб кетди ва Про лигага равона бўлди  124 14:49ФИФА ЖЧ-2034 мезбонлиги учун ариза топширган мамлакатга тарихдаги энг юқори баллни қўйди  6 13:47Суперлиганинг 26-турида майдонга тушмайдиган футболчилар ва расмийлар  2 13:26Аморим: "Эвертон"га қарши баҳсда ротация қилишимиз керак"  12 12:25Нико Уильямс: "Францияга қарши баҳсдан аввал ҳаяжонда эдим, Ямал эса йўл бўйи ухлаб кетди"  5 11:45Пети ПСЖ ҳақида: "ПСЖни ўйинларини томоша қилиш зерикарли"  0 11:35Санжар Турсунов: "Фаолиятимни ҳали тугатганим йўқ"  6 11:13"Бу ўйинда ҳар қандай ҳисоб қайд этилиши мумкин, Наманганда кимнинг парвози баланд бўлади?" — Суперлига финиши олдидан мутахассис фикри  7 11:05«Ливерпуль» Трентга ўринбосар топиб қўйди  1 10:42Ички ҳиссиёт. Бугун Тошкентда "суғур куни" бўладими?   2 10:40ESPN «Барселона»нинг барча даврлардаги энг яхши футболчиларидан иборат рамзий терма жамоани тузди  20 10:08Келаси ёзда энг кўп маош олувчи номи ўзгариши мумкин. Ҳозирги рекорд Роналдуга тегишли  4

Бразилиялик афсунгар, "Барселона" юлдузи, "Бунёдкор" рекордчиси - Ривалдо ҳақида News

Бразилиялик афсунгар, "Барселона" юлдузи, "Бунёдкор" рекордчиси - Ривалдо ҳақида

Бугун таваллуд кунини нишонлаган Ривалдо ҳақидаги маълумотларни сиз азизлар билан ўртоқлашамиз.

Ривалдо (Rivaldo Vítor Borba Ferreira) 1972 йилнинг 19 апрелида Бразилияда туғилган.

Айни пайтда Бразилиянинг “Можи-Мирин” клуби президенти ҳисобланади.

Фаолияти
Фаолиятини “Санта-Круз”да бошлаган Ривалдо бошида асосий таркибга киришиб кета олмади. Кейин эса қуйи дивизионнинг “Можи-Мирин” жамоасига кўчиб ўтади. Ўша ерда ўзини хар томонлама кўрсата олган ёш футболчи “Коринтианс” скаутлари назарига тушади ва ўша жамоа сафига бориб қўшилади. Ушбу клубда 2 мавсум ўтказган Ривалдо 41 та ўйинда 17 та гол киритишга муваффақ бўлади. Футболчининг кейинги жамоаси эса “Палмейрас” бўлади. У жамоа сафида 50 дан ортиқ гол киритиб, Бразилия чемпиони бўлишига ёрдам берган.

Ана шундан сўнг қаҳрамонимизнинг Европадаги саргузаштлари бошланади. 1996 йилда футболчи Испаниянинг “Депортиво” жамоаси сафига бориб қўшилади. Дастлабки мавсумида 21 та гол киритган. Кейин эса уни ўша пайт учун яхшигина сумма ҳисобланган 26 миллион доллар эвазига “Барселона”га кўчиб ўтган. Ривалдо Каталонияда ўзининг энг зўр даврини ўтказган: 157 та ўйин, 86 та гол, битта олтин тўп. Дунёнинг энг кучли футболчиси, УЕФА суперкубоги ҳамда Испания чемпионлигига хар қандай футболчилар ҳавас қилса арзийди.



2002 йилда бош мураббий Луи ван Гал билан бўлган тушунмовчиликлар сабабли у “Милан”га кўчиб ўтади. Апеннин ярим оролларида ҳам Ривалдо ёрқин ўйинларини давом эттирди. Жамоа билан Чемпионлар Лигаси ғолиблигини қўлга киритди.

Сўнгра 4 йил давомида Грецияда фаолият олиб борди.  Бу вақтлар оралиғида у “Олимпиакос” ҳамда “АЕК” жамоаларида ўйнаган.

2008 йилнинг 28 августида эса футболчининг фаолиятида биз учун ҳам аҳамиятли бўлган воқеа содир бўлди. Ривалдо ўша куни Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси билан шартнома имзолаган.
Унинг юртимизда ўтказган йиллари ҳақида ортиқча тўхталиб ўтишимиз шарт эмас. Лекин, Ривалдо ўшанда ўзига ҳос натижа қайд этган дунёдаги илк футболчига айланган.
2009 йилги мавсумда у тўртта кетма-кет ўйинларда рақиблар дарвозасини нишонга олган: Аввалига “Андижон” дарвозасига гол, кейинги ўйинда “Навбаҳор”га иккита гол, “Металлург”га қарши учинчи ўйинда учта гол, “Сўғдиёна”га  билан бўлган тўртинчи ўйинда эса “Бунёдкор” футболчиси покер муаллифи бўлган.



“Бунёдкор”дан сўнг эса 2010 йилда ўзи президент бўлган “Можи-Мирин” га қайтади ва футболчи сифатида ҳам ҳаракат қилади.

2011 йилда “Сан-Пауло”да бир муддат ижара асосида ўйнаган.
2012 йилнинг 13 январида эса Ривалдо Анголанинг “Кабушкорп” клуби билан шартнома имзолаган. Африка қитъасида ҳам қария футболчи йўқолиб қолмаган ва кетма-кет голлар киритиб мухлисларни хушнуд қилган.
Сўнгра 2013 йил эркин агент сифатида Бразилиянинг “Сан-Каэтано”си сафига бориб қўшилган. Жамоа сафида 7 та ўйин ўтказган футболчи тиззасидаги жароҳати сабабли жамоани тарк этган.
2014 йилнинг 15 мартида афсонавий футболчи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида фаолиятини якунлашини эълон қилди.
2015 йил эса яна майдонга қайтишини эълон қилди.

Бир муддат “Можи-Мирин”да футбол билан шуғулланган Ривалдо 2015 йилнинг 14 август куни иккинчи марта фаолияти тугатганини маълум қилди.

Терма жамоа
Ривалдо – Бразилия терма жамоаси билан икки марта жаҳон чемпионатида иштирок этган. У илк маротаба 1993 йилнинг 16 декабрида Мексикага қарши ўйинда майдонга тушган. Терма жамоа сафида жаҳон чемпионлигига ҳам эришган. Умуман олганда, Ривалдо Бразилия терма жамоаси сафида 74 та ўйинда майдонга тушиб, 35 та гол киритишга муваффақ бўлган.



Эришган совринлари


“Палмейрас”
Бразилия чемпиони: 1994
Сан-Паулу штати чемпиони: 1994, 1996


“Барселона”
УЕФА Суперкубоги: 1997
Испания Ла Лигаси: 1998, 1999.
Кубок эгалари кубоги: 1997
Испания кубоги соҳиби: 1998


“Милан”
Чемпионлар Лигаси: 2003
Италия Кубоги: 2003
УЕФА Суперкубоги: 2003


“Олимпиакос”:
Греция чемпиони: 2005, 2006, 2007
Греция кубоги: 2005, 2006.


“Бунёдкор”
Ўзбекистон чемпиони: 2008, 2009.
Ўзбекистон кубоги: 2008, 2010.


Бразилия терма жамоасида:
Конфедерациялар кубоги: 1997
Копа Америка: 1999
Жаҳон чемпиони: 2002
Олимпиадада бронза медали соҳиби: 1996

Шахсий ютуқлари:
Дунёнинг энг яхши футболчиси: 1999 йил
ЖЧда кумуш тўп соҳиби: 2002
Жанубий Америка кубогининг энг яхши тўпурари: 1999
Ўзбекистоннинг энг яхши тўпурари: 2009
IFFHS  талқин бўйича халқаро ўйинлардаги энг яхши тўпурар: 2000
“ФИФА100” рўйхатига киради


Википедия маълумотлари асосида Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика