Latest news

17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  0 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  0 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  1 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  6 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  4 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10 12:15Дьокереш инглиз клуби билан келишиб олди  2 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  10 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0 10:19Суперлига. 15-тур расмийлари маълум. Марказий учрашувни Лутфуллин бошқариб боради  7 09:44Алонсо ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  11 09:17Ўзбекистон кубоги. Бугун сўнгги чорак финалчилар аниқланади  4 08:48Ўзбекистон МТЖ аъзоси “Пахтакор“га қайтиши мумкин  20 08:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  31

Бразилия ярим финалга йўл олди News

Бразилия ярим финалга йўл олди

Мундиалнинг навбатдаги чорак финал баҳси бўлиб ўтди.
Жаҳон чемпионати чорак финал учрашувида тўқнаш келган Бразилия ҳамда Колумбия жамоалари ўртасида кечган баҳсда мундиал мезбонларининг қўллари баланд келди.



Луис Фелипе Сколари жамоаси ўйинни ҳужумкорлик билан бошлашди ва учрашув стартидаёқ тезкор гол киритишни уддасидан чиқишди. Бурчак тўпидан етказиб берилган тўпни Бразилия сардори Тиаго Силва тиззаси билан дарвозани ишғол этди ва беллашувдаги ҳисобни очди. Биринчи бўлимда бошқа голлар киритилмади.
Иккинчи таймни эса колумбияликлар фаоллик билан бошлашди. Лекин учрашувдаги иккинчи голни киритиш бразилияликларга насиб этди. Чамаси 28-30 метрлар масофадан белгиланган жарима тўпини Давид Луиз ажойиб тарзда амалга оширди ва ўзининг кучли зарбаси билан дарвозани нишонга олди.  Оспина бу вазиятда ожиз қолди.



Ўтказиб юборилган иккиняи голдан кейин Колумбия терма жамоаси бор эътиборини ҳужумга қаратишга мажбур бўлди. Захирадан майдонга тушган Адриан Рамос, Карлос Баккалар жамоаси ўйинига ўзгартириш кирита олишди.
Учрашувнинг 78-дақиқасига келиб бразилиялик посбон Жулио Сезарга колумбияни ҳужумини тўхтатишга хатога йўл қўйди ва Бразилия терма жамоаси дарвозаси томон пенальти белгиланди. Мундиалда порлаётган Хамес Родригез эса 11-метрлик нуқтадан адашмади ҳисобни қисқартириб, ўйин сўнггига қадар ўз мухлисларини умидини сўндирмади. Лекин ҳар қанча ҳаракат қилмасин, Колумбия бошқа гол кирита олмади ва мусобақани шу ерда якунлашга мажбур бўлди.
Бразилия эса ярим финалга йўл олди ва у ерда улар Германия терма жамоаси билан финал йўлланмаси учун баҳс олиб боришади.



ЖЧ-2014. 1/4 финал.

БРАЗИЛИЯ — КОЛУМБИЯ
2:1

Форталеза. “Кастелан” стадиони.

Бош ҳакам
: Карлос Веласко Карбальо (Испания)

Голлар
: Тиаго Силва (7), Давид Луиз (69), Хамес Родригез (80-пенальтидан).


Бразилия: Жуило Сезар, Тиаго Силва, Давид Луиз, Фернандиньо, Марсело, Хулк (Рамирес, 83), Паулиньо (Эрнанез, 86), Фред, Неймар (Энрике, 88), Оскар, Майкон.

Колумбия: Оспина, Сапата, Йепес, Санчез, Армеро, Гутьеррес (Бакка, 70), Хамес Родригез, Куадрадо (Куинтеро, 80), Гуарин, Ибарбо (А.Рамос, 46), Цунига.

Огоҳлантириш: Тиаго Силва (64), Родригез (67) Йепес (72), Жулио Сезар (78).
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика