Latest news

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  7 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  19 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  50 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Бразилия U-20 терма жамоаси ЖЧда иштирок этадиган таркибини эълон қилди News

Бразилия U-20 терма жамоаси ЖЧда иштирок этадиган таркибини эълон қилди

Жанубий америкаликлар яқинда ўзбекистонлик тенгқурлари билан ўртоқлик учрашуви ўтказишганди.

Бразилия U-20 терма жамоаси бош мураббийи Рамон Менезеш :аҳон чемпионатида иштирок этадиган 21 нафар футболчи рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда Бразилия футбол конфедерецияси ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.

Менезешнинг рўйхатидан "Палмейрас" илтимосига кўра Жанубий Америка U-20 турнирида иштирок этмаган, аммо Жаҳон чемпионатида қатнашиши кутилган Эндрик ўрин олмаган. Шунингдек, Либертадорес Кубогининг сўнгги финалчисига айланган ва ўз мамлакатида энг яхши тўпурар бўлган "Атлетико Паранаэнсе" ҳужумчиси Витор Роке ҳам иштирок этмайди. Бироқ ФИФА томонидан тасдиқлангунга қадар якуний таркибда ўзгариш бўлиши ҳам мумкин.

Дарвозабонлар: Микаэль ("Атлетико"), Кайке ("Палмейрас"), Кауан Сантос ("Фламенго")

Ҳимоячилар: Артур ("Америка"), Андре Доменик ("Баия"), Кайки Бруно ("Крузейро"), Кайки Фернандеш ("Альмерия"), Мишель ("Палмейрас"), Роберт Ренан ("Зенит")

Ярим ҳимоячилар: Марлон Гомеш ("Васко"), Андрей Сантос ("Васко"), Гильерме Биро ("Коринтианс"), Рональд ("Гремио")

Ҳужумчилар: Маркос Леонардо ("Сантос"), Жовани ("Палмейрас"), Матеус Мартинс ("Уотфорд"), Матеус Насименто ("Ботафого"), Савио (ПСВ), Кевин ("Палмейрас"), Жовани ("Коринтианс"), Педриньо ("Коринтианс").

Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси "D" гуруҳида Италия, Нигерия ва Доминикан Республикаси билан тўқнаш келади.

Аввалроқ ушбу мамлакат вакиллари ўртоқлик учрашувида ўзбекистонлик тенгқурларини 4:1 ҳисобида мағлуб этишган эди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика