Latest news

19:15Суперлига. "Сўғдиёна" – "Сурхон" 1:0 (матнли трансляция)  0 18:55"Хоразм" сафарда "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  4 18:48Кипрда "Кармиотисса" президенти отиб кетилди  0 18:30Суперлига. "Андижон" – "Шўртан" (матнли трансляция)  5 18:25"Вазиятга реал қараш керак, ҳар бир рақибга қарши ўйлаб қўйган режаларимиз бор" — Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани   6 18:03Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор"  0 17:27Манба: Катанец ёрдамчилари ЎФАни судга бермоқчи  25 17:02ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона пастлади  12 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  11 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  5 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  0 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  16 14:32Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  2 14:14Футзал бўйича Олий лига 4-тур учрашувларига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум  0 13:59"Олимпик"нинг 11 ўйинлик мағлубиятли серияси якун топган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

АПЛ. "Брайтон" "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда таслим қилди News

АПЛ. "Брайтон" "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда таслим қилди

"Брайтон" ҳамда "Тоттенхэм" ўртасидаги Англия Премьер-лигасининг 8-тур учрашуви якунланди.

Brighton & Hove Albion

Neal Maupay - 3', Aaron Connolly - 32', Aaron Connolly - 65'

Premier League . Round 8

05/10/2019, 17:30

0
:
3
Finished

Tottenham Hotspur

Stadium: The American Express Community Stadium, 30610 spectators

Referee: Jonathan Moss

45'
90'
3'  Neal Maupay
32'  Aaron Connolly
57'  Dale Stephens
65'  Aaron Connolly
65'  Lewis Dunk
80'  Aaron Connolly (Yves Bissouma)
88'  Steven Alzate (Gaetan Bong)
89'  Lewis Dunk
90'  Dale Stephens (Glenn Murray)
9'  Hugo Lloris (Paulo Gazzaniga)
46'  Tanguy Ndombele (Harry Winks)
55'  Eric Dier
73'  Heung-Min Son (Lucas Moura)

"Брайтон" – "Тоттенхэм" 3:0

Голлар: 1:0 – 3 Мопе, 2:0 – 32 Коннолли, 3:0 – 65 Коннолли.

"Брайтон": Райан, Данк, Уэбстер, Берн, Монтойя, Гросс, Элзейт (Бонг, 88), Муй, Стивенс (Мюррей, 90), Коннолли (Биссума, 80), Мопе.

"Тоттенхэм": Льорис (Гассанига, 8), Алдервейрелд, Дэвис, Вертонген, Сиссоко, Ламела, Эриксен, Ндомбеле (Уинкс, 46), Дайер, Сон Хён Мин (Лукас Моура, 73), Кейн.

Огоҳлантиришлар: Дайер (55), Стивенс (57), Данк (89).



Баҳс якунланди! 

90. Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

86. Моурадан навбатдаги хавфли зарба, бироқ бу сафар ҳам Мэтью Райан ўз жамоаси жонига оро кирди.

82. Лукас Моура рақиб жарима майдончаси олдида икки футболчини алдаб ўтди ва дарвозага зарба берди, дарвозабон тўпни қайтарди ва хавфни бартараф этди.

81. Муй ва Мопей ҳужумда бир-бирини тушуна олмади ва голли вазият қўлдан бой берилди.

73. Ўзгариш: Сон Хён Мин ўрнига Лукас Моура майдонга тушди.

71. Сон, Эрик, Гарри учлигининг қарши ҳужуми муваффақиятсизлик билан якунланди. Кейннинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди.

65. 3:0!!! "ТОТТЕНХЭМ"ГА НИМАЛАР БЎЛЯПТИ??? Аарон Конноли чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва ерлатиб узоқ бурчакка зарба берди. Пауло зарбани қайтара олмади ва ҳисоб 3:0 кўринишига келди.

63. Гроос жарима зарбасидан ҳисобни йириклаштиришга уриниб кўрди, бироқ тўп дарвоза тўсинига тегиб, майдонни тарк этди.

58. Кристиан Эриксен жарима зарбаси орқали рақиб дарвозасини нишонга олишга уринди, аммо тўп жонли деворга тегди ва ҳужум йўққа чиқди.

56. Ўйин темпи паст. "Тоттенхэм" ҳисобни тенглаштириш учун бирор жиддий вазият ташкил қила олгани йўқ.

47. Биринчи бўлим статистикаси:

Зарбалар 11-2

Аниқ зарбалар 4-1

Бурчак зарбалари 2-0

Офсайдлар 1-1


46. Жамоалар майдонга қайтишди ва иккинчи таймга старт берилди. "Тоттенхэм"да навбатдаги ўзгариш: Харри Уинкс Ндомбеле ўрнига майдонга тушди.

----------------------------------------------------------------------------------------------------

45+7. ТАНАФФУС! 2:0, "Брайтон" олдинда.

45+1. Биринчи бўлимга дақиқа қўшиб берилди.

44. ЛАМЕЛААА! Эрик ҳисобни қисқартириши мумкин эди, аммо у тепган тўпни "Брайтон" ҳимоячиси қайтарди, бунинг устига тўп йўналиши ҳам ноаниқ эди.

36. Коннолидан яна бир зарба, бироқ бу сафар бироз ноаниқ.

32. 2:0!!! "Брайтон" футболчиларидан навбатдаги гол! Аарон Конноли бурчакдан пастлатиб узатилган тўпни дарвозага бурди, Гассанигга биринчи зарбани қайтарди. Аарон қайтган тўпни осонлик билан тўрга жойлаб қўйди. 

26. Ниҳоят! "Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен ўз жамоасининг илк аниқ зарбасига муаллифлик қилди. Дарвозабон даниялик тепган тўпни ушлаб олди.

24. "Брайтон" тажовузкор ўйин намойиш этишдан тўхтамаяпти. Мезбонлар рақиб жарима майдончасига яқин ҳудудда прессинг уюштиришяпти.

22. "Тоттенхэм" гол ўтказиб юборганига қарамай хотиржам ўйнашда давом этяпти. Кучли олтиликдаги бошқа бир жамоа рақибини ўз жарима майдончасига қамаб қўйган бўларди.

Уго Льорис махсус ходимлар ёрдамида майдондан олиб чиқиб кетилди.

10. "Брайтон"нинг навбатдаги ҳужуми зарба билан якунланди. Стивен тепган тўпни Вертонген боши билан қайтариб, хавфни бартараф этди.

8. Уго Льорис жароҳат олган кўринади, Пауло Гассанига унинг ўрнига майдонга тушди.

3. ГОООЛ! "Брайтон" ҳисобни очди, қанотдан узатиб берилган тўп дарвозага кетаётган эди, Уго Льорис тўпни ушлаб олди, аммо ўзи дарвоза ичига кириб кетаётгани туфайли тўпни қўйиб юборди, "Брайтон" футболчиси Нил Мопей эса бўш дарвозани боши билан ишғол қилди.

1. Учрашув бошланди.

- Жонатан Мосс "Американ Экспресс Комюнити" стадионидаги баҳсни бошқаради.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика