Latest news

12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  2 11:39Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."  3 10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  7 10:04Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  3 09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  7 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  7 08:04"Байер"дан хайдалган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  7 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  13 02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  6 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  12 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  25 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  3 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  15 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6

Бранко Иванкович: “Ўзбекистон томонидан бош мураббийликка расмий таклиф бўлгани йўқ” News

Бранко Иванкович: “Ўзбекистон томонидан бош мураббийликка расмий таклиф бўлгани йўқ”

Осиё чемпионлар лигаси 5-тур доирасидаги “Насаф” ҳамда Эроннинг “Персеполис” жамоалари ўртасида, эртага бўлиб ўтадиган учрашув олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “Персеполис” жамоаси бош мураббийи Бранко Иванкович ва жамоанинг 15-рақамадги ҳимоячиси Муҳаммад Ансорилар иштирок этишди.

Бранко Иванкович:- Ассалому алайкум ҳурматли журналистлар. Аввалом бор “Насаф” клуби расмийларига бизни жуда яхши кутиб олишгани учун миннатдорчилигимни билдираман.

Эртага бўладиган ўйин ҳар иккала жамоа учун жуда муҳим ҳисобланади. Эртага жуда қизиқарли учрашув бўлиши кутилмоқда. “Насаф” ҳозирги пайтда яхшигина жисмоний барқарор жамоа. Ўзаро бўлиб ўтган биринчи учрашувимиздаги мағлубиятга учраганига асосий сабаб, у пайтда мамлакатингизда миллий чемпионат бошланмган эди. Энди рақибимиз ҳам кўпроқ ўйин амалиётига эга. Шунинг учун эртага рақибимиз умуман кучли ўйин кўрсатишини олдиндан тахмин қилиш мумкин. Шунингдек рақибимиз эртага гуруҳ босқичидаги имкониятини яхшилаб олиш учун ҳам ҳаракат қилади.

Гуруҳимиздаги вазият шундайки, ҳатто 12 очко жамғарган жамоа ҳам гуруҳ босқичидан чиқа олмаслиги мумкин. Авваллари 9 очко билан бемалол гуруҳ босқичидан чиқса бўлар эди.

Биз рақибимизни энди аввалгидан яхшироқ биламиз. Жамоа устози Рўзиқул Бердиев жуда ажойиб жамоа туза олган. Жамоа тез ва қисқа тўп оширишлар билан ўйнайди.

Яна шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, “Насаф”нинг мухлислари стадионда жуда ажойиб муҳит ярата олишади. Мураббий сифатида бу ҳолат мен учун жуда ёқимли.

Биз бу ўйинга битта йўқотиш билан келдик, дисквалификация туфайли ҳимоячимиз Шожа Халилзода бизга ёрдам бера олмайди.

Қаршига келишдан аввал икки учрашувда мағлубиятга учрадик. Аммо биз бу ўйинларда мағлубиятга хос ўйин кўрсатмадик, бизда омад ҳам етишмади. Охирги ўйиндаги мағлубиятимизга сабаб, терма жамоада иштирок этган ўйинчиларимиз сафимизга кечроқ қўшилгани бўлди. Уларнинг хизматидан биз фойдалана олмадик.

“Насаф” таркибидаги биронта ўйинчиини алоҳида кўрсатмоқчи эмасман. Жамоада кучли футболчилар йиғилишган. Шунингдек жамоанинг бир қанча футболчилари мамлакатнинг турли терма жамоаларида ўйнашади. “Насаф” Ўзбекистонда энг замонавий ўйин кўрсатадиган жамоа ҳисобланади.

Жамоа Қатарда йирик ҳисобда мағлуб бўлган бўлсада, жамоанинг кўрсатган ўйини бу ҳисобга мос эмас эди.

Мени Ўзбекистонга бош мураббийликка таклиф тўғрисида? Одатда яхши фаолият юритаётган мураббийга ҳар қандай расмий ва норасмий таклифлар бўлиб туради. Аммо менга Ўзбекистон томонидан бош мураббийликка расмий таклиф бўлгани йўқ.


Муҳаммад Ансори: - Аввалом бор ассалому алайкум. Эртага чиройли ва қизиқарли учрашув бўлади. Эртага бўладиган ўйин олдидан рақибимизни жуда яхши ургандик, биз гуруҳимиздаги барча жамоаларни ҳурмат қиламиз. Мақсадимиз гуруҳ босқичини биринчи ўринда якунлаш. Эртага бўладиган учрашувда барчага омад тилайман.

Миллий чемпионатимиздаги кетма-кет мағлубиятлар бизга ҳеч қандай руҳий таъсир қилган эмас. Биз ўйинга тўлиқ тайёрмиз.


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика