Latest news

22:00Қирғизистон бош мураббийи: "Майдон ҳолати сифатли футбол кўрсатишга йўл қўймади"  1 21:55CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон — Ўмон 1:1   7 21:32"CAFA Nations Cup-2025" Ўзбекистон илк ўйинда Кейруш бошчилигидаги Ўмонни юта олмади  335 21:23АПЛ. "Тоттенхэм" кутилмаганда ўз майдонида "Борнмут"га мағлуб бўлди, МЮ эса автогол ва пенальти эвазига "Бёрнли"дан устун келди  11 20:57БАА Лига кубоги. "Ал Наср" ва "Ал Батаэҳ" 1/8 финалнинг илк ўйинида ўзаро дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  2 20:40"Аугсбург" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 20:25"Вестерло" — "Антверпен". Таркиблар маълум  0 19:57"Барса" 17 ёшли озарбайжонлик футболчи билан шартнома имзолади  5 19:28"Алавес" — "Атлетико". Таркиблар маълум  1 19:03АПЛ. "Челси" Лондон дербисида ишончли ғалабага эришди  11 18:57"CAFA Nations Cup-2025". Қирғиз Республикаси ва Туркманистон ўзаро дуранг ўйнади  28 17:52"Ньюкасл" 85+5 млн евро эвазига ҳужумчи харид қилди?!  11 16:53EЧЛ умумий босқичи тақвими: ўйинлар 16 сентябрдан 28 январгача бўлиб ўтади. "Реал" "Атлетико" билан дербидан 2 кун ўтиб, 30 сентябрь куни "Қайрат" меҳмони бўлади  11 15:2240 ёшли Роналду Португалия терма жамоасига чақирилди. Бруно, Феликс, Витинья, Далот ҳам рўйхатда  2 14:48Катта футболга йўл очувчи мусобақа — УЕФА Ёшлар Лигаси: "Қайрат" илк бор ЕЧЛда қатнашади  3

Бранко Иванкович: “Насаф” ўз ўйинимизни ўйнашга имкон бермади” News

Бранко Иванкович: “Насаф” ўз ўйинимизни ўйнашга имкон бермади”

“Насаф” – “Персеполис” учрашувидан (0:0) якунига етгач, матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “Персеполис” жамоаси бош мураббийи Бранко ИВАНКОВИЧ иштирок этди.

- Ассалому алайкум, бугун жуда чиройли ўйин бўлди. Ўйинда қўлга киритилган натижадан мамнунман. Биз ушбу ўйиндан сўнг кейинги босқич масаласини ҳал қилиб қўйдик. Бу эса бизнинг асосий мақсадимиз эди.

Ўйинга тўхталадиган бўлсам, жуда шиддатли футбол учрашувига гувоҳ бўлдик. “Насаф” кейинги босқичга чиқа олмади. Бугун гол кирита олмаган бўлсада, жуда ажойиб ўйин кўрсата олди.

Шу ўринда мезбонларга, бизга кўрсатган эҳтироми ва яратиб берган шароитлари учун ўз миннатдорчилигимни билдираман

Биз чемпионлар лигасининг энг қийин гуруҳидан жой олганмиз. Шуни таъкидлаш керакки, бугун биз Осиёнинг исталган жамоасига қарши сифатли ўйин намойиш эта олишимизни кўрсата олдик.

Бугунги ўйиндан кейин жамоамизда ишонч пайдо бўлди. Кейинги ўйинда ҳам “Ал Садд”ни мағлуб этган холда гуруҳда биринчи ўринни олиш ва босқичма- босқич ижобий натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Бугун “Насаф” жуда ҳам юқори кайфиятда ўйнади, 90 дақиқа давомида гол уришга ҳаракат қилди ва жамоамизга ўз ўйинини намойиш қилишга имкон бермади. “Насаф”га Драган Чераннинг жароҳати халал берди, аммо бу жамоани ёрқин келажак кутмоқда. Таркибида иқтидорли ёшлар кўп.

“Насаф”даги 20 ва 10-рақамдаги футболчилар менга ёқди. 6 ва 7-рақамдаги футболчиларда ҳам маҳорат юқори. Шунингдек Лукич ўнг қанотдан кўп ҳужумлар орқали бизга “бошоғриқ” бўлди. Таъкидлайман, “Насаф" бугун биринчи ўйиндан буткул бошқача рақобат кўрсатди. Илк ўйинимизда мамлакатингизда  чемпионат бошланмагани “Насаф”га панд берган эди.


"Насаф" матбуот хизмати.

Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика