Latest news

01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  0 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  1 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  23 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  12

Бранко Иванкович: "Илтимос, мендан Эрон қандай натижа кўрсатади деб сўраманглар" News

Бранко Иванкович: "Илтимос, мендан Эрон қандай натижа кўрсатади деб сўраманглар"

"Персеполис" клуби бош мураббийи Бранко Иванкович Осиё Кубогида иштирок этадиган Эрон терма жамоаси ҳақида гапирди.

Тажрибали мутахассис интервью берар экан, журналистлардан "Сизнингча, терма жамоа Осиё Кубогида қандай натижа кўрсатади?" деган саволни бермасликни сўради.

"Мен ҳар доим Эрон миллий терма жамоасининг мухлиси бўлиб қоламан. Мен бу жамоага доим омад тилайман, Агар Эрон муваффақият қозонса, ўз навбатида бу менинг ҳам муваффақиятим бўлади. Терма жамоа фақат бир кишиники эмас, у бутун халқники. Сизлардан илтимос, мендан терма жамоа имкониятлари ҳақида сўраманглар. Мен фақат омад тилаб қоламан, чунки қўлимдан келадигани шу", - деди хорватиялик мураббий.

Маълумки, Эрон терма жамоаси сўнгги марта 1976 йил Осиё Кубогида ғолибликни қўлга киритган. Бу жамоа ҳозир Доҳада тайёргарликни давом эттиряпти. Карлуш Кейруш шогирдлари гуруҳ босқичи баҳсларини Ироқ, Яман ва Вьетнамга қарши ўтказишади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика