Latest news

01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  1 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  2 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  7 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1

Бранко Иванкович: "CAFA Nations Cup"га катта мақсадларни кўзлаб келдик" News

Бранко Иванкович: "CAFA Nations Cup"га катта мақсадларни кўзлаб келдик"

Ўмон терма жамоаси бош мураббийи Бранко Иванкович ва футболчи Ҳалил Ал Саъдий CAFA Nations Cup мусобақаси олдидан матбуот анжуманида қатнашишди.

- Мусобақа ҳақида

- Биринчи навбатда, Ўзбекистон футбол ассоциациясига таклиф учун раҳмат. Биз турнирда иштирок этаётган жамоалардан бири эканлигимиздан хурсандмиз. Бу учрашувлар биз учун жуда муҳим. Шунингдек, бу баҳслар олдимизда турган Осиё Кубоги ва ЖЧ саралаш ўйинларига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Айрим футболчиларимиз турли сабабларга кўра мусобақага етиб кела олмаган. Ўзбекистонга илк бор келишим эмас, бундан аввал "Персеполис" жамоаси билан икки марта бу ерга келганман.

Мураббийдан кейин Ҳалил Ал Саъдий фикрларини билдириб ўтди. 

- Ўйинчи сифатида бу мусобақада қатнашиш биз учун муҳим деб ҳисоблайман. Бу мураббийимиз айтганидек, Осиё Кубоги ва ЖЧ саралаш ўйинларига тайёргарлик вазифасини бажариб беради. Биз турнирда муносиб қатнашиш учун боримизни берамиз. 

- Сиз келган давр билан солиштирганда ўзбек футболи даражаси қанчалик ўзгарган?

- Ўйлашимча, катта фарқ йўқ. Таъкидлаб ўтиш керакки, Ўзбекистон терма жамоаси жуда кучли ва тажрибали мутахассисга эга. Бу жамоага қарши ўйнаш биз учун қизиқ бўлади. Қолаверса, янги стадион ҳам яхши экан.

- Эрон терма жамоаси мусобақага асосий таркиб билан келиши маълум қилинди. Бу ҳолат бошқа жамоаларнинг ғолиб бўлиш имкониятига қай даражада таъсир қилади?

- Кучли жамоаларга қарши ўйинларда қатнашиш жамоамиз учун фойдали, чунки жамоамиз турли хил даражадаги, ҳар хил услубдаги жамоалар билан тўқнашади. Умуман олганда, Эрон терма жамоаси таркиб бўйича энг кучлиси. 

Ўмон термаси мусобақадаги сирли жамоа, яъни CAFA вакили эмас. Бошқа жамоалар терма жамоангиздан нималарни кутиши керак?

- Мен мураббий бўлиб келганимда катта фарқ сезмадим, чунки ким билан ва қаерда ўйнашимизнинг фарқи йўқ. Ҳар бир баҳсга жиддий қараймиз. Биз бу ерга шунчаки ўйнаб кетиш учун келмадик. 

- Ўмон термаси мусобақани мезбон Ўзбекистонга қарши учрашув билан бошлайди. Босим бўлишидан келиб чиқсак, Ўмон ҳимоявий ўйин кўрсатадими?

- Босим бўлиши табиий. Қандай ўйнашимизни майдонда кўришинигиз мумкин. Ўзбекистон кучли жамоа, уларнинг аввалги 3 та ўйинини кўрдим, лекин бу мен учун унчалик сюрприз бўлмади. Ҳаммасини эртага майдонда кўрамиз. 

Ўзбекистон терма жамоаси устози Сречко Катанец таркибга ёш футболчиларни жалб қилган. Бу ҳам биз учун қандайдир кутилмаган ҳолат бўлиши мумкин. 

- Гуруҳдаги бошқа рақиблар – Туркманистон ва Тожикистон хусусида нима дея оласиз?

- Мен Тожикистон термаси бош мураббийи Петар Сегртни анчадан бери танийман. Унинг жамоалари ҳар доим яхши ўйнайди. Сал олдин айтганимдек, бу ерга катта мақсадларни кўзлаб келдик. Ҳар бир ўйинда энг яхши ўйинларимизни кўрсатишга уринамиз. CAFA ташкилотчиларига бизни меҳмон сифатида чақиришгани учун раҳмат айтаман.


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика