Latest news

00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1

Бойчиборнинг қайрилган қаноти энди парвоз қила оладими? News

Бойчиборнинг қайрилган қаноти энди парвоз қила оладими?

"Сурхон" учун молиявий масалалар борасида диққат марказида туриш бегона ҳолат эмас.

Ўзбек халқ оғзаки ижодининг энг катта меросларидан бўлган "Алпомиш" достонидаги персонажларни қизларнинг кетидан юришни камайтириб, диққат-эътиборини олийгоҳга ўқишга киришга қаратган ҳамда абитуриент деган фахрий унвонга эга бўлган ака-укаларимиз яхши билишади.

Ушбу номга сазовор бўлиб, асарни қайта-қайта ўқиган ёхуд тест учун ёдлаган кишилар Бойсун элидаги Бойбичор тулпорини яхши билишса керак. Бироқ гап бу ҳақда эмас, балки шу воҳага тегишли бўлган ҳамда лақаби "учар тулпорлар" бўлган "Сурхон" ҳақида.

Сурхондарёликлар 29 мартга қадар клубнинг собиқ футболчи ҳамда мураббийлари олдидаги қарздорлигини бартараф этмаса, келгуси мавсумни қуйи лигада давом эттириши мумкинлиги билан огоҳлантирилди. Бу "Суперлига ва Про лига регламенти"нинг 10.2-бандида ўз аксини топган.

10.2. Футбол клуби мусобақада қайси ўринни эгаллашидан қатъи назар, агар у лицензиялаш талабларини бажара олмаса, ЎФА тегишли қўмитаси лицензиялаш таҳлиллари асосида ўз хулосалари билан футбол клубини мусобақадан четлатишни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Бундай ҳолатда лицензиялаш талабини бажара олган қуйи лиганинг тартиб бўйича кейинги футбол клуби мазкур қатнашчи ўрнини эгаллайди.

"Сурхон" учун бу каби можаролар бегона эмас. Термизликлар Владимир Бубанья билан молиявий мажбуриятлар бажарилмагани юзасидан бир неча бор судлашди. Бундан ташқари, ўтган йили, ҳатто ундан аввалги йили  ҳам кўп футболчи ва ходимларнинг маош ва мукофот пулларини олишмагани ҳақида хабарлар тарқалганди. 

Янгиликлар чархпалагани бундан-да орқароққа айлантирадиган бўлсак, клуб билан боғлиқ шу каби воқеаларга дуч келамиз. Жумладан, калтакланган Жавоҳир Эсонқулов воқеаси ҳам айнан молиявий қарздорлик ортидан юзага келганди.

Шу-шу, замонавий талқинда айтадиган бўлсак, "Эски бассейн, эски сауна" қабилида "Сурхон" клуби ҳар йили муллажиринг билан боғлиқ муаммолар гирдобидан чиқа олмаяпти.

Мобил телефонимизда МЧС бизни қанчалик йўқлаб турса, ФИФА ҳам огоҳлантириш мактубларини шунчалик "Сурхон"га юбориб турибди.

Жумладан, 2020 йилнинг октябрида Бубанья иши учун 45 кун муҳлат берилди. Кейинчалик мазкур огоҳлантиришга жавобан "Сурхон" ўз даъвосини киритди. Сўнгра клубга трансфер тақиқи қўйилди. 2021 йил Владимир Бубанья олдидаги қарздорликни тўлиқ бартараф этди. Ўтган йили эса яна шу машмаша кўтарилди.

Қолаверса, клубни молиялаштириш борасида ҳам чигал вазият давом этмоқда. Бир вақтлар Испаниянинг Marca нашрида чиқиш қилган клубнинг ишлари майдонда эмас, майдон ортида "тики-така" бўлиб турибди.

Суперлигага "олиб чиқилган" клуб ўтган йили ўз майдонида бирорта учрашув ўтказмади ва бу аҳвол давом этадиган бўлса, жорий мавсум давомида ҳам "Сурхон" "пойтахт клуби"га айланади.

Эшитдик-да! "Сурхон" футбол клубининг 2019-2022 йилги молиявий фаолияти жиддий ўрганилади

Ўтган мавсум лигада зўрға жон сақлаб қолган клуб йил аввалида янги лойиҳа бошлаш арафасида турганди ва таркибга номдор ўйинчиларни жалб эта бошлади. Бироқ "Eriell Group" хўжайини клубни сотиб олгач, негадир янги номлар келиш ўрнига мавжуд футболчилар ҳам кўч-кўронини йиғиштира бошлади. Қишки трансферлар ойнасида клбни ўндан ортиқ футболчи тарк этди, улар орасида испан легионерлари ҳам бор эди. Шунингдек, таркиб янгиланди. Испанлар ўрнига рус ва беларусь ўйинчилари жалб этилди. Бундан ташқари, жамоада Сергей Токов иш бошлади. Бироқ жамоанинг ишлари ҳамон қишлоқлардаги ёғингарчлик пайтидаги йўллар сингари кўриниш олмоқда. Аввалги муаммолар юзасидан сайтимизга клубнинг бир қатор футболчилари мурожаат билан чиқишган.

"Сурхон"нинг собиқ футболчилари "портлашди": Клуб фақат ФИФАдан қўрқадими? Нега Термиз клуби ҳамон қарзларини бермаяпти?

6 январь куни Сурхон ПФК МЧЖ устав фондидаги давлат улушини сотиш масаласига ва ниҳоят имзо чекилган. Шу билан бирга, Янги МЧЖ Сурхондарё футболини янги босқичга олиб чиқиш учун инвестиция киритишни мақсад қилган, вилоят ҳокимлиги чекига эса Сурхон ПФК МЧЖнинг шу вақтгача бўлган қарздорликларини бартараф этиш мажбурияти юклатилгани қайд этилганди.

Куни кеча Сурхондарё тўпроғида киндик қони тўкилиб, ўзи тенгқур жужуқлар билан тўп талашиб вояга етган ҳамда қадами Италиягача етган Элдор Шомуродов терма жамоа сафида гол уриш борасида тарихий рекордни такрорлади. Ушбу ўлка шу каби иқтидоларга бой. Фақатгина уларга кўмак берилиши лозим. Кўмак эса кимларнингдир чўнтагини қаппайтириши керак эмас. 

"Сурхон"га ҳам Алпомишнинг учар тўлпори бўлган Бойчибор сингари юксак парвозлар тилаб қоламиз. Умид қиламизки, тез орада жамоа муаммосини ҳал қила олади ва йил давомида клубнинг можаролари эмас, натижалари диққат марказида бўлади.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика