Latest news

13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  53 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  0 12:19Каннаваро Тошкентда   11 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  15 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  1 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  1 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  11 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  4 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  14

Боян Миладинович "Пахтакор" билан шартномани узайтирди News

Боян Миладинович "Пахтакор" билан шартномани узайтирди

Сербиялик ҳимоячи Боян Миладинович "Пахтакор" учун тўп тепишни давом эттиради.
Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида оғир жароҳатдан сафга қайтган Боян айни кунларда Туркиядаги йиғинда иштирок этяпти. Ўзининг "шерлар" билан шартномани узайтиргани хусусида Миладинович қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

- Мен учун қадрдон бўлиб қолган "Пахтакор" билан ҳамкорликни давом эттиришдан хурсандман. Жамоадаги муҳит жуда ажойиб ва ҳамиша ўзимни яхши ҳис қиламан. Ҳозир жамоада кўплаб иқтидорли ёш футболчилар мавжуд ва уларга ўз тажрибам билан ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Тошкентни эса бутун оилам ёқтиради. "Пахтакор" учун ўйнаб, ушбу шаҳарда истиқомат қилишдан бахтиёрман. Жамоа раҳбариятининг ишончини оқлаб, совринларни қўлга киритишда ёрдам беришга интиламан.

Биз ҳам клуб номидан Миладиновичнинг жамоамиздаги фаолияти омадли давом этишига тилак билдириб қоламиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика