Latest news

08:20"Ғазалкент" 18 ёшли футболчини деярли 300 миллионга сотиб олди  0 07:53УEФА "Барселона"ни катта миқдорда жаримага тортди  0 07:28Романо Зинедин Зиданнинг кейинги жамоасини маълум қилди  0 01:48Микель Артета: "Ютиб турганимизда бизни яхши кўриб қолиш осон. Дуранг ва мағлубиятда ҳам бизни яхши кўринг"  12 01:15Майкл Кэррик: "МЮда қанча ишлашимни мен ҳал қилмайман"  1 01:07Фабио Капелло: "АПЛ - бошқа сайёра"  2 00:59"Истиқлол" ОЧЛ 2'даги омадсизликдан кейин бош мураббийини истеъфога чиқарди  2 00:48Уэйн Руни Гвардиола кетса "Сити" кимни олиб келиши кераклигини айтди  2 00:21"Кристал Пэлас" Гласнернинг истеъфосини тезлаштириши мумкин  0 23:57ОКМК ёш футболчилари билан шартномаларни узайтирди  0 23:44"Қўқон-1912" Шоҳруҳ Маҳмудхожиевнинг трансферини эълон қилди  2 23:33Игор Тудор: "Ишонч билан айтаман, "Тоттенхэм" лигадан тушиб кетмайди"  1 23:15Туркияда ўз жамоалари учун ставка қўйган 32 клуб раҳбарлари ҳибсга олинди  4 22:51ОКМК "Навбаҳор" футболчиси билан "2+1" кўринишида шартнома имзолади  2 22:37Эрон. "Персеполис" ўз майдонида ютқазди, Сергеевдан гол  5

Боян Цигер: "Финалда омад кўпроқ "Насаф"га кулиб боқди" News

Боян Цигер: "Финалда омад кўпроқ "Насаф"га кулиб боқди"

Якунланган мавсум "Навбаҳор" учун анча омадли келди.

Жамоа чемионатда 2-ўринни қўлга киритди. Ўзбекистон Кубоги финалига қадар етиб борди. Бунда клуб сафида ўйнаган легионерларнинг хизматлари катта бўлди. Жумладан, ҳимоячи Боян Цигер ҳам асосий таркибда майдонга тушди. Хўш, Цигер наманганликлар сафида қоладими?

"Мавсум ҳақида нима дейиш мумкин? Афсуски, жамоамиз икки мусобақада ғолиб бўла олмади. Бу бироз кайфиятни туширади. Шунга қарамай, "Навбаҳор" учун яхши ўтди. Яхши таассуротлар қолди. 

Ўзбекистон Кубоги финалида "Насаф" билан кучларимиз тенг эди. Лекин омад кўпроқ рақибга кулиб боқди ва якунда "Насаф" муваффақият қозонди. 

"Навбаҳор" билан шартномам муддати якунланди. Аммо тез орада бу борада янгиликлар бўлади. Менда бошқа жамоалардан ҳам таклифлар бор. Ҳозирда айнан қайси жамоалардан эканлигини айта олмайман. Тез орада барчаси маълум бўлади", – деб сўзини якунлади Цигер.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика