Latest news

01:50Ўзбекистон U23 термаси Хитойдаги турнирда иштирок этади  0 01:41Франция. ПСЖ қийин ўйинда дуранг ўйнади ва пешқадамликни сақлаб қолди  1 01:11Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" ўз майдонида "Ал Шабаб"ни мағлуб қила олмади  2 00:50Суперлига. "Сўғдиёна" – "Сурхон" 2:1  0 00:46Тер Штегеннинг қишда "Барселона"дан кетиши инкор қилинмаяпти  1 00:12Швеция термасини инглиз мураббийи бошқаради  0 00:10Суперлига. "Андижон" – "Шўртан" 4:3  0 23:54Иван Бошкович: "Ҳозир саккизинчи ўриндамиз, лекин мақсадимиз юқорироқда. Бунинг учун ҳаракат қиламиз"  5 23:18Февзи Давлетов: "Ўйинга қайтишимиз учун гол етишмади"  7 22:56Максим Шацких: "Мен доим бир гапни айтаман: биз мухлислар учун ўйнаймиз"  4 22:44Эрон. "Истиқлол"да ғалаба, Рустам Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 22:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" дуранг ўйнади, жамоа кетма-кет учинчи ўйинда ғалаба қозона олмади  3 21:52Асрор Алиқулов: "Қўлдан келганча ҳаракат қилдик"  4 21:21"Бундай ҳолатлар Спорт арбитраж судида нормал амалиёт сифатида қабул қилинади" - ЎФА расмий баёнот билан чиқди  7 21:10Суперлига. "Машъал" – "Хоразм" 0:3  0

Ботирали Эргашев: “Совринли ўринлар учун курашишда “Қўқон-1912”га ҳамма нарса етарли” News

Ботирали Эргашев: “Совринли ўринлар учун курашишда “Қўқон-1912”га ҳамма нарса етарли”

Барча жамоалар қайтадан рестарт олиши кутилаётган Суперлига баҳсларига тайёргарликни бошламоқда.

Жорий йилда катта мақсадлар сари йўлга чиққан Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги “Қўқон-1912” жамоаси аъзолари ҳам бугундан машғулотларга киришишмоқда. Режага кўра жамоа 1-6 июнь кунлари Қўқон шаҳрида йиғин олиб борадилар. 8 июндан бошлаб машғулотлар Тошкентга кўчирилади. Биз билан суҳбатдан бўлган жамоа посбони Ботирали Эргашев ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

“Индивидуал машғулот билан, жамоавий машғулотни фарқи катта. Жамоа билан бирга бажарганиз фойдалироқ ва яхшироқ. Тўғри, дарвоза чизиғи вакилларини якка тартибда машқларни бажариши қийин. Бунда менга яқиндан укам катта ёрдам берди. Киперлар учун алоҳида дастур берилди ва шу асосида машқларни уйда бажардим.

Машғулотларга ва Суперлига ўйинларини ўтказишга рухсат берилганлиги ҳақидаги хабар жуда қувонтирди. Футболни ва яшил майдонни анча соғиндик.



Мавсумни яхши бошлаб олдик ва ғалабаларни қўлга киритдик. Насиб қилса худди шу руҳда давом этишга астойдил ҳаракат қиламиз. Бизга билдирилаётган улкан ишончларни оқлаймиз деган умиддаман. Таркибимиз ажойиб кўриниш олган, легионерлар ва тажрибали маҳаллий футболчилар уйғунлашган. Совринли ўринлар учун курашишимизга ҳамма нарса етарли.

Очиғи, “Бунёдкор” билан ўйинни орзиқиб кутяпман. Қайси жамоанинг имкониятлари юқори? Икки жамоа ҳам бир хил ҳолатда ва имкониятлари тенг. Қалбан биз билан бирга бўлаётган ишқибозларни муваффақиятли натижаларимиз билан хурсанд қилишни истаймиз”,- дейди Ботирали Эргашев.

Эслатиб ўтамиз, “Қўқон-1912” жамоаси навбатдаги учрашувни 13 июнь куни “Бунёдкор”га қарши меҳмонда ўтказади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика