Latest news

03:20Испания Кубоги. "Барселона" чорак финалда қийинчилик кўрмади, Торрес собиқ жамоасини аямади  13 02:57"Ливерпуль" катта қийинчиликсиз Англия Лига Кубоги финалига йўл олди  3 02:32А Серия. "Интер" қолдирилган ўйинда йирик ҳисобда ютқазди  1 00:56Моуринью футбол тарихидаги энг зўр уч футболчи номини айтди  14 00:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" Карим Бенземанинг 90+6-дақиқадаги голи эвазига ғалабага эришди  1 23:54"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисига А Серия клублари даъвогар  0 23:25ЕЧЛ форматида яна ўзгариш бўлиши мумкин  1 22:55Жозе Фонте: "Роналду мингта гол ура олади"  2 22:29Назорат ўйини. "Бухоро" Қозоғистон жамоасини ишончли ҳисобда доғда қолдирди  4 21:59ЎФА "Нефтчи", "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна"га қарзларни бартараф қилиши учун муддат белгилади  5 21:23Назорат ўйини. "Сурхон" Сербия клуби дарвозасига 4та гол урди  10 21:05Назорат ўйини. "Навбаҳор" Хитой жамоасидан устун келди  4 20:4239 ёшли Модрич яна бир йил "Реал"да қолмоқчи  12 20:25Назорат ўйини. "Насаф" Грузия жамоасига 4та гол урди  18 20:16Ўртоқлик ўйини. "Сўғдиёна" Черногория жамоаси билан дуранг ўйнади  2

Ботирали Эргашев - "Насаф" билан ўйин, Эшбўтаевнинг хатоси, самарқандлик мухлисларга тилаги ҳақида News

Ботирали Эргашев - "Насаф" билан ўйин, Эшбўтаевнинг хатоси, самарқандлик мухлисларга тилаги ҳақида

Суперлигага қайтган Самарқанднинг "Динамо" клуби мавсумни ўз майдонида "Насаф"га қарши ўйин билан бошлади.

Мазкур учрашувнинг иккинчи бўлимида мезбонлар сафида Ботирали Эргашев майдонга тушди. "Пахтакор" клуби томонидан ижрага берилган дарвозабон билан илк ўйин борасида суҳбатлашдик.

- Суперлиганинг 1-турида "Насаф" билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этилди. Ўша ўйин ҳақида нималар дея оласиз?

- "Насаф" билан ўйинда менимча бироз ҳаяжон бўлди. Биринчи таймда ҳаяжонни енгиб ўтдик ва иккинчи таймда ўйинимиз яхши чиқди.

- Биринчи таймда Эшбўтаев кутилмаган гол ўтказиб юборди. Дарвозабон сифатида ўша вазиятга изоҳ берсангиз.

- Эътиборсизлик оқибатида гол қўйиб юбордик деб ўйлайман. Шоҳруҳ Эшбўтаев менинг жамоадошим, ҳамкасбим. У хатони мен ҳам қилишим мумкин эди. Шоҳруҳни қўллаб-қувватлайман. Ўша вазиятда рақиблар жарима тўпини тез амалга оширишди ва узоқдан зарба берилди. Жарима майдони ичида футболчи жуда кўп эди ва тўп қаердан келаётганини Шоҳруҳ кўрмай қолган бўлиши мумкин.



- Адашмасам "Динамо"га жуда кеч қўшилдингиз...

- "Динамо"га "Насаф" билан ўйинга икки кун қолганида келиб қўшилдим. Шу боис бирнчи турда асосий таркибда майдонга тушмаслигимни жуда яхши билардим. Эшбўтаев ўтган йилдан буён "Динамо"да ўйнаб келмоқда. Жамоада соғлом рақобат бор. Машғулотларда футболчилар майдонга тушиш учун кураш олиб боришади.

- Ўтган йил "Навбаҳор"да, бу йил "Динамо"да ижарадасиз. "Пахтакор"дан хафа эмасмисиз?

- Буни тўғри тушуниш керак. "Пахтакор"да рақобат жуда ҳам кучли. Бу ерда Ўзбекистоннинг энг кучли дарвозабонлар бор. Уларга етиб олишим учун анча бор. Суюнов, Қувватов билан бирга машғулот ўтказганимдан фахрланаман. Нестеров, Лобанов, Суюновнинг ўйинларини ёшлигимдан кузатиб келардим ва уларга ҳавас қилардим. Энди улар билан бирга ўйнаяпман.

- 2-турни "Динамо" "Сурхон"га қарши ўтказади. Бу ўйиндан нима кутаяпсиз?

- Яхши ўйин бўлади. Чунки икки дебютант жамоа ҳам ўзини кўрсатишга уринади. Суперлигага муносиб эканлигини исботлашга уринамиз. Қисқасини айтганда майдонда "жанг" бўлади.



- Самарқандлик мухлисларга айтар сўзингиз...

- Самарқандлик мухлислар катта футболни соғиниб қолишган. Буни илк турда гувоҳи бўлдик. Ўйинларга чорлаб қоламиз. Стадионга қанча кўп мухлислар келишса, биз шунча кўп куч билан ўйнаймиз.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика