Latest news

15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  9 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  7 15:00U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластин билан муҳим ўйинда қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  20 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  0 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  1 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  44 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  9 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  5

Ботир Носиров: "Насаф" энг яхши ўйинини кўрсатди" News

Ботир Носиров: "Насаф" энг яхши ўйинини кўрсатди"

Олий лиганинг 12-турида мухлислар Қашқадарё дербисига гувоҳ бўлди. Унда "Насаф" ён қўшниси "Машъал"ни қабул қилиб 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Муборакликлар таркибида ҳаракат қилган Ботир Носиров учрашувдан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Албатта дербилар ҳар доим қизиқарли ва кескин руҳ остида ўтади. Илгари водий дербисида бир неча бор иштирок этганман. Бу сафар эса қашқадарё дербисида ўйнадим. Бундан хурсандман, - дея гап бошлади Ботир Носиров.

- Ўйинга келадиган бўлсак, Қаршига фақат ижобий натижага эришиш учун боргандик. Биласангиз керак, жамоамиз сафарда бунгача ютқазмай келаётганди. Насаф билан ўйинда ҳам ушбу анъанани давом эттиришни хоҳлагандик. Афсуски мағлубиятга учрадик.

- Айтиш керакки, мезбонлар ҳақли равишда ғалаба қозонди. Улар бутун ўйин давомида босим ўтказди. Дурангни ушлаб қола олмаганимиз руҳий таъсир ўтказди. Бутун ўйин давомида эътиборим тўпга қаратилди. Ҳимоячиларга гапириб, йўл-йўриқ кўрсатиб тура олмадим. Балки шундай қилганимда бунчалик кўп тўп ўтказиб юбормаган бўлармидик... Энди йўл қўйган хатолардан тўғри хулоса чиқариб олишимиз керак.

- "Насаф"нинг олдин ўтказган ўйинларини кўриб чиққандик. Бизга қарши учрашувларда улар энг яхши ўйинини кўрсатди.

- Ушбу мағлубиятдан кейин мураббийлар ўйин видео тасмасини бизга қўйиб, тахлил қилиб беради. Қаерда қандай хато қилган бўлсак, келгусида уларни бартараф этишга харакат қиламиз.

- Биринчи давранинг сўнгги турида "Металлург"га қарши ўйнаймиз. Сариқ карточкаларим сони 4тага етди. Энди бўлажак баҳсда жамоамга ёрдам бера олмайман. Лекин шуни айтишим мумкинки, "Металлург" билан ўйинда фақат 3 очко учун ўйнаймиз ва биринчи даврани 5-ўринда тугатамиз.

Исломбек Рустамбеков.  
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика