Latest news

13:33Анвар Ҳожимирзаев: "Ўйин сўнгида омад "Насаф" томонда бўлди"  0 13:18Абдувоҳид Неъматов: "Бундай катта ўйинда VAR йўқлиги бироз ноқулайлик туғдирди"  0 13:04107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади?   13 12:52БУМ! Ўзбекистон Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади  16 12:37"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради  8 12:18Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"  6 12:07Расман: "Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди  1 11:51Мексика терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубоги финалида АҚШни мағлуб этди  1 11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  2 11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  8 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  11 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  5 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  8 09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  18 09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  11

Бошқа клублар "Обод" олий лигада қолишини хоҳламоқда. Нима учун? News

Бошқа клублар "Обод" олий лигада қолишини хоҳламоқда. Нима учун?

Ушбу мақола сайтимизда шу йилнинг 22 июль санасида чоп этилган эди. Уни такроран чоп этишни лозим топдик.

Бугун битта янгилик эшитдик. "Обод"га янги ҳомий топиш масаласи шу бир-икки куни ичида ҳал бўлар экан. Катта эҳтимол билан ҳаммаси яхши бўлади ва "Обод" иккинчи даврадаги иштирокини давом эттиради. Айтайлик, "Обод"га ҳомий топилди, клубда пул бор ва футболчилар ўйинларга тайёргарлик кўришни бошлашди. Бунинг қандай фойдали томонларини кўрамиз?

Биринчи навбатда олий лига тақвими ўзгармайди. Агар "Обод" қатнашмайдиган бўлса, ҳар турда саккизтамас, еттита ўйин бўлади ва навбати билан "Обод"га қарши ўйнаши керак бўлган биттадан жамоа дам олади. Лекин "Обод" ўз иштирокини давом эттирган тақдирда ҳаммаси яна аввалги ҳолича қолади.  

Мавсумнинг иккинчи ярмига тайёргралик кетаётган бир пайтда бошқа клублар "Обод"нинг элитада қолишига тўлиқ хоҳиш билдирмоқда. Хуллас ҳамма "Обод"нинг қолишидан манфаатдор. Нима учун? Биринчи сабаб шундаки, "Обод" олий лигада қолгани билан иккинчи даврага яхши тайёргарлик кўрмади, керакли трансферларни амалга оширмади, қолаверса, энг яхши ҳужумчиси Норхонов клубни тарк этди. 

Шундай келиб чиқиб айтганда, "Обод" барибир аутсайдер клуб бўлиб қолаверади, ҳатто чет элдан мураббий олиб келган тақдирда ҳам. Ҳозирда 15та клуб "Обод"нинг қолишини астойдил кутмоқда, чунки "Обод" бошқаларга тайёр "гўшт" бўлади ва ҳамма бу жамоани ютиб мукофот пули ишлаб юраверади. 

Бошқаларнинг "Обод"га қайғураётгани асл сабаби мана шунда, агар ғалаба учун мукофот пули берилмаганида бу клуб билан ҳеч кимнинг иши бўлмасди. "Обод" биринчи даврада фақат иккита ғалабага эришди. Уч марта дуранг ўйнаб, ўнта ўйинда мағлуб бўлди. Демак, биринчи даврада ўнта клуб "Обод"ни ютиб мукофот пули ишлади. Иккинчи даврада бундай жамоалар сони янада кўпайиши мумкин. 

Лекин иккинчи томондан "Обод" олий лигада қолгани билан футбол ривожига нима беради? Агар бу жамоа бошқаларга астойдил рақобат қилиб ғалабаларга эришса ва турнир жадвалининг қуйи қисмида интригани юзага келтира олса, бундан клуб ҳам, чемпионат ҳам ютади. Мабодо қолгани билан биринчи даврадагидек ютқазиб юраверса, унда клубнинг иштирок этганидан этмагани яхши. Майли, бир пайтлари Жанубий Кореяда бўлгани каби 15та жамоа ўйнасин, битта кам ўйин бўлсин, аммо ҳақиқий ўйинларни кўрайлик. 

Х.Холиқов. 

22 июль 2017 йил

П.С. Ушбу мақола сайтимизда 2017 йилнинг 22 июль санасида чоп этилган эди. Уни такроран чоп этишни лозим топдик.

Rating: -35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика