Latest news

10:15Интервью. Шукрон Йўлдошев: "Кўпроқ ўйин амалиётини истадим, "Навбаҳор"га ўтишим кутилганидан тез бўлди"  0 09:40Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   47 09:15"Қизилқум"га украиналик ҳужумчи келмоқда  0 08:45"Андижон" собиқ футболчисини ортга қайтарди  3 08:05Ўзбекистон миллий терма жамоаси Кападзе қўл остидаги илк машғулотини ўтказди  12 07:30"Машъал" бир нечта футболчилар билан хайрлашди  0 03:00Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" 90+2-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришиб, 4-ўринга кўтарилди ва бошқа натижалар  9 01:32"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси: "Квадрупл? АПЛ муҳимроқ"  3 01:10Киммих "Реал" билан боғланди  5 00:45Европа лигаси. "Тоттенхэм"да ғалаба, "Рома" мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  14 00:29БАА. Ўзбек футболчилари дербисида Ғаниев жамоаси ғолиб бўлди  3 23:50Альфонсо Дэвиснинг келажаги душанба куни ҳал бўлади  0 23:29Расман: "Барселона" Араухо билан шартномани узайтирди  3 23:12Футзал. "Бунёдкор" етакчилардан бирига қарши ўйинда камбек қайд этди, "Металлург" ўз тарихидаги сўнгги ўйинида мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 22:54Шаҳбоз Беғамов - "Нефтчи" жамоаси спорт директори!  28

Бошкович юришни, "Сўғдиёна" ютишни бошлади ёхуд қисқа вақт ичидаги ўзгаришлар (таҳлил) News

Бошкович юришни, "Сўғдиёна" ютишни бошлади ёхуд қисқа вақт ичидаги ўзгаришлар (таҳлил)

Футболда шундай ўзгармас қоида бор: "Ғалаба жамоаники, мағлубият мураббийники". Кечирасиз-ку, ғалабада мураббийнинг улуши йўқми?

Бутун бошли оркестрда дрижёр маълум бир ҳаракатни амалга оширмаса, исталган қўшиғини чалавериши, ундан эса эшитувчи зерикиши табиий. Футбол ҳам худди шундай!

4-турдан сўнг мураббийни ўзгартиришга қарор қилган "Сўғдиёна" охирги учрашувларда мураккаб вазиятдан чиқишга ҳаракат қилярти ва бу қайсидир маънода ўхшамоқда. Бошкович секин-аста жамоани ижобий томонга ўзгартирмоқда. Бу нафақат натижа, балки бошқа айрим аспектларда ҳам кўринаётганини тушунтиришга ҳаракат қиламан. 


Натижа

Мураббийнинг иши доим натижа билан баҳоланади. Уни қандай ўйин кўрсатгани-ю, қолган ишлари иккинчи планга тушади, тамом. Иван Бошкович Ёрқин Назаров билан бирга ҳозирча бир хил 4тадан учрашув ўтказди ва ҳамкасбига нисбатан 6 очко кўпроқ тўплади. 4та учрашув 7 очко тўплаган ҳолда 14 ўриндан 10 ўрингача олиб чиқди. Бошкович жамоаси ҳали югуришни эмас, фақатгина юришни бошлади. Coca Cola Суперлигасининг 7-туридан ўрин олган баҳсда Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби Навоийнинг "Қизилқум" жамоасини мағлубиятга учратди.

Шу тариқа, "бўрилар"нинг 17 учрашувдан иборат ғалабасиз сериясига якун ясалди. Бошкович шогирдлари сўнгги бор ўтган йилнинг августида "Динамо"ни таслим этганди. Шунингдек, жиззахликларнинг ўз майдонидаги кетма-кет 10 учрашувдан иборат муваффақиятсиз серияси ҳам ниҳоясига етди.

 

Ўйин ёхуд иккинчи бўлим самараси

Тўп назорати, комбинацион ҳужумни ривожлантириш Ёрқин Назаровда ҳам кўзга ташланаётганди. Аммо энг катта муаммо 16ликда яъни рақиб жарима майдончаси ичида эди. Жамоанинг ҳужумлари деярли охирига етиб бормаётган, рақиблар зарбагача бўлган худудни яхши қўриқлашаётганди. Жамоа дастлабки 4та турда умумий ҳисобда рақиб дарвозаси томн 12 бор аниқ зарба йўллади, ўртача ҳар бир ўйинда 3та. Шуларнинг фақат 2таси гол билан тугади ("Олимпик" 2:2). 4та учрашувда 2та гол кам эди. Сўнгги тўртта баҳсда голлар борасида сермаҳсуллик ҳам ошди, 6та гол. Аниқ зарбалар сони 16тага етди. Кўрсаткичлар 2та ғалаба, 1та дуранг, 1 мағлубият. Ўйин сифати борасида олдинга бироз бўлсада силжиш бор. Эътибор қиладиган яна бир жиҳат шуки, "Сўғдиёна" ўйинни иккинчи бўлимга келиб ўзгартиряпти ва голларнинг аксарияти 70-дақиқадан сўнг уриляпти. Черногориялик мураббийлар штаби иккинчи бўлим учун ишлаб чиқаётган режаси самара беряпти, дея оламиз. 


"Андижон" - "Сўғдиёна" 1:2

Голлар: Рубин Хебай 15 -  Искандар Шойқулов 88, Зенан Займович 90+3


"Сўғдиёна" - "Қизилқум" 1:0

Гол: Зенан Займович 73


"Пахтакор" - "Сўғдиёна" 2:1

Голлар: Аббос Файзуллаев 33, Драган Черан 43 (пенальти) - Зенан Займович 90+5


"Сўғдиёна" - "Металлург" 2:2

Голлар: Голлар: Х.Халилов (С.Шоаҳмедов) 43, С.Сердеров (С.Андреев) 79 - И.Ибрагимов (З.Ўринбоев) 57, З.Ўринбоев (Ш.Ғофурбеков) 77


Ҳужумчи йўқ эмас 

Зенан Займович Иван Бошкович келганидан бери Суперлигада 4та ўйинда 3та гол урди. Голлари ҳисобини ҳам янги мураббий қўл остида очганди. Унинг ўтган турда "Қизилқум" дарвозасига урган голи "Сўғдиёна"га жуда узоқ кутилган ғалабани тақдим қилган бўлса, "Андижон" билан баҳсда уч очко келтирган голга муаллифлик қилди.  Кетма-кет икки ўйинда ғалаба тўпини киритди. 

Кейинги учрашувлар 

Айни пайтда "бўрилар" хавфли зонадан узоқлашди. 6 ўриндаги жамоа билан орадаги фарқ 3 очко. "Сўғдиёна" эса май ойида яна учта учрашувда майдонга тушади. "Турон" ва "Насаф"ни ўз майдонида қабул қилса, орада Бухорога сафар уюштиради. Бошковичда майни максимал якунлаш учун ажойиб имконият мавжуд. Бу тўлиқ хулоса эмас. Балки давра охиригача вазият яна ўзгарар. 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика