Latest news

12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  2 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  1 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  1 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  4 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  4 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  14 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  9 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  2 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  1 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  22 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  6

Бошкович "гап ёшда эмаслиги"ни исботлаяпти News

Бошкович "гап ёшда эмаслиги"ни исботлаяпти

Сайтимиз журналисти Фахриддин Рўзиев Тошкент клубининг охирги ўйинлари ҳақида ёзди.

"Бунёдкор"нинг олдинги устозлари таркибнинг тажрибасизлиги ҳақида кўп гапиришарди. Бошкович эса гап ёшда эмаслигини амалда исботлади. Черногориялик мутахассис 1 млн сўмга ўйнайдиган йигитчалар билан лиганинг молиявий жиҳатдан энг бақувват клубини ҳам ютиб қўйяпти. 




"Навбаҳор" мағлуб қилинган баҳсда 6 нафар 20 ёшга кирмаган "қалдирғоч" майдонга тушди. Уларнинг барчаси "Бунёдкор" академиясининг меваси бўлиб, 1 йил олдин ҳеч ким танимасди.



Шуниндек, Умид Султонов ҳақида алоҳида гапириш керак. 2003 йилда туғилган футболчи Шуҳрат Мақсудов томонидан кашф қилинган эди. Хоразмлик вингернинг потенциали ростан ҳам жуда юқори. 



Нима билан боғлиқлигини билмайману, Умид расмий ўйинларда ўзини кўрсатолмаётган эди. Бошкович ёки Абдуҳамид Қодиров Султоновнинг тилини топган кўринади, дарҳол жамоанинг энг фойдали аъзосига айланди.

1. "Олимпик" билан дурангни таъминлаган пенальтини у ишлаганди.

2. "Навбаҳор"га қарши ўйиннинг охирги дақиқасидаги "11"ни ҳам у ишлади.

3. Бекободдаги баҳсда "Бунёдкор"га 3 очко кетирган голни уриб кетди.

Бу йигитча "портловчилик" хусусиятига эга. Бир лаҳзада ўйин тақдирини ўзгартириб юбориши мумкин. Масалан, юқорида саналган 3та ҳаракат "Бунёдкор"га 5 очко келтирди...", — дейилади "Футбол АНАЛИЗИ" каналида.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика