Latest news

15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  0 15:16Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими?  1 14:52Равшан Эрматов: "Илмий-таҳлилий ёндашув орқали ўсмир футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак"  1 14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  0 13:45Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради  10 13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  22 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  9 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  11 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  6 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  26

Бош вазир томонидан ўтказилган йиғилишда ЎФА фаолияти танқид қилинди News

Бош вазир томонидан ўтказилган йиғилишда ЎФА фаолияти танқид қилинди

Бугун Вазирлар Маҳкамасида юртимиз спортидаги мавжуд муаммолар, Токио-2020 Олимпиадасига тайёргарлик масалаларига бағишланган селектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Бу ҳақида Olamsport.com сайти хабар бермоқда. 

Ёдингизда бўлса, 15 май куни Миллий олимпия қўмитасида навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилган эди. Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов бошқарган ўша йиғилишда миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов ўз лавозимидан озод этилганди. 

Абдулла Арипов танқидий руҳда ўтган ўша йиғилиш якунида бир ҳафтадан сўнг федерация раҳбарлари билан Вазирлар Маҳкамасида учрашишини айтганди. Бугун ўша белгиланган муддат етиб келди ва айтилган манзилда МОҚда бошланган йиғилишнинг иккинчи қисми бўлиб ўтди. 

Olamsport.com cайтига маълум бўлишича, йиғилишда асосан олимпия оиласига мансуб спорт федерациялари раҳбарлари иштирок этган. Бош вазир миллий олимпия қўмитаси фаолияти, спортчиларимизнинг Токио-2020 Олимпиадаси лицензиялари йўлидаги кураши ва бошқа қатор масалаларни кескин танқид остига олди. 

Жумладан, Абдулла Нигматович Олимпиадага бир йилдан сал кўпроқ вақт қолган бир пайтда бор йўғи иккита лицензия қўлга киритилгани, бундан тўрт йил аввал худди шу вақтда лицензиялар сони 10 тадан ошиқ бўлганини алоҳида урғулади. 

Ўз ўрнида 17 та истиқболли олимпия спорт турлари федерациялари раҳбарлари асосий лицензион турнирлар олдинда эканлиги, Токио-2020 учун камида 100 та лицензия қўлга киритилишини айтишди.    

Бир ҳафта аввал МОҚда ўтган йиғилишда қатор федерация мутасаддилари миллий олимпия қўмитаси томонидан олиб борилган молиялаштириш тизимидан норози бўлишганди.  

Жумладан, Ўзбекистон Rowing & Canoe федерацияси номидан сўзга чиққан Татьяна Маматқулова йиллик тақвимдан ўрин олган мусобақалар, хусусан лицензион турнирларга айнан молия тизими масаласи сабаб юборилмаганидан нолиган эди.

Бугунги йиғилишда Абдулла Арипов федерацияларни марказлашган ҳолда молиялаштириш масаласи миллий олимпия қўмитаси зиммасида қолиши, лекин бу жараён жиддий назорат қилиниши, спортчиларимизнинг йиллик тақвимга киритилган нуфузли мусобақалардаги иштироки таъминланишини айтди. 

Йиғилишда бош вазир Ўзбекистон миллий олимпия қўмитасининг янги раҳбари Рустам Шоабдураҳмоновга бошқарув тизими, кадрлар масаласини қайта кўриб чиқиш вазифасини топширди. 

Селектор йиғилишида Ўзбекистон футбол ассоциацияси фаолиятига ҳам тўхталинди. Абдулла Арипов ассоциация фаолияти қониқарсиз ҳолатда эканлиги, ислоҳотларга муҳтожлигини алоҳида таъкидлади. Бу гаплардан кўриниб турибдики, тез орада Ўзбекистон футбол ассоциациясида ҳам кескин ўзгаришлар рўй беради.

Rating: +128   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика