Latest news

15:22"Бунёдкор" икки ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  0 14:51"Барселона" уч етакчиси билан шартномаларни узайтиради  2 14:19Фабрицио Романо Абдуқодир Ҳусановнинг қачон "Манчестер Сити" билан шартнома имзолашини маълум қилди  10 13:51"Ливерпуль" форварди Нуньесга янги даъвогар бор  3 13:21ЎФА ва ЎФФ раҳбарияти аёллар терма жамоаси аъзолари билан учрашди  0 12:55ПСЖнинг Хвича учун "Наполи"га қанча таклиф қилгани маълум  1 12:28Муҳриддин Зоиров — 300 минг маош, "Шўртан"даги фаолияти, Абрамов ва "Локомотив" ҳақида   0 12:21"Реал" сардори Саудия Арабистонига йўл олишни режалаштирмоқда  1 11:53А Серия клуби Уокер учун даъвогарлик қилмоқда  1 11:28Жоржиньо шу ойда "Арсенал"дан кетмоқчи  0 11:05"Реал" АПЛдан форвард харид қилмоқчи  1 10:31Sofascore. Шукуров «Ал Иттиҳод»га қарши учрашувда шериклари орасида энг катта баҳолардан бирини олди  3 09:48«Ньюкасл» Ҳусановни иккинчи марта қўлдан чиқардими?  18 09:20«Ман Сити»нинг асосий ҳимоячиси Гвардиолага жамоадан кетишни истаётганини маълум қилди  11 08:50Россиялик машҳур мураббий: «Ҳусановнинг «Манчестер Сити»га трансфери мени ҳайрон қолдирди»  34

Бош мураббий трансфер нархи ошиши учун уни миллий терма жамоага чақирган?! Миллионлар ўйинидаги қинғир ишлар News

Бош мураббий трансфер нархи ошиши учун уни миллий терма жамоага чақирган?! Миллионлар ўйинидаги қинғир ишлар

Баъзан майдондан ташқарида ҳам шу каби ўйинлар бўлиб туради.

Яна бир неча кундан кейин Европада терма жамоалар Миллатлар Лигаси учрашувларини ўтказади, навбати билан мураббийлар кимларни чақиришни аниқлаб олишмоқда. Доим шундай бўлиб келган, йиғин ёки расмий ўйинларга оз вақт қолганда бош мураббий термага кимлар таклиф этилишини эълон қилади. Аксарият ҳолларда унинг қарорлари қизғин муҳокамаларга сабаб бўлади. Оддий мисол, куни-кеча Испания термаси мураббийи Луис Энрикенинг чақирган футболчилари рўйхати ҳам кўплаб саволларга, муҳокамаларга сабаб бўлди. 

Фалончини нега чақирмади, фалончига нима бор термада, нега "фалончиев" бир ишни қойиллатмаса ҳам таркибда тушаверади? Эътирозлар деярли доим бўлади, лекин баъзан мураббийларнинг у ёки бу қарорларини чиндан тушунолмайди одам.      

Шу мавзу очилган экан, ўзбекистонлик аксарият мухлислар ҳам яхши биладиган мураббий Мирча Луческу "аралашиб" қолган ўзига хос бир воқеани ёдга олсак.   

Ёдингизда бўлса, 3 йил аввал Мирча Луческу Туркия термаси бошқарувини қўлга олган ва жамоани ЖЧ-2018га олиб чиқиши керак эди. Лекин саралаш якунида Исландиядан учралган мағлубият  туркларнинг барча умидларини саробга айлантирди. Луческу ишдан кетиш нияти йўқ эди ва таркибни янгилаш зарурлигини айтарди. Янги мақсад – Евро-2020 эди. Туркия бунга эришди, лекин Шенол Гюнеш билан. Луческуни эса коррупция ишларида айблаб ҳайдашди. 


Луческу Туркия терма жамоасига Голландия 2-лигасининг энг кўп гол ўтказиб юбораётган клубидан ҳимоячи чақиради. Катта эҳтимол билан унинг нархини ошириш учун

Омадсиз саралаш босқичидан кейин ўртоқлик ўйинига у бир гуруҳ ёш футболчиларни таклиф қилди, уларнинг ичида Эрол Алкан – "Дордрехт" (Голландия 2-лигасининг энг кўп гол ўтказиб юбораётган жамоаси)дан марказий ҳимоячи бор эди. 

Хоп, Эрол Алкан ўзи ким ва нега унинг миллий термада пайдо бўлиши бундай алоҳида эътиборга лойиқ кўрилиб, мураббий Луческуни агентлар билан тил бириктиришда айблашди?

Аслида Эрол Алкан марказий ҳимоячи, ўшанда у 23 ёшда эди ва эслаб улгурганимиз "Дордрехт" сафида ҳаракат қиларди. Баъзи ҳимоячиларда бўлгани каби ҳужумга фаол қўшилиш, самарали ҳаракатлари билан у мақтана олмайди – 14 ўйинда унинг голлари ва самарали узатмалари сони бир хил "0"ни кўрсатарди. Шундай бўлса-да, миллий термадан таклиф олди.

"Унинг бошқалар сезмаган қандай жиҳати бор?" - деган савол туркиялик ҳамкасбларимизга тинчлик бермасди. "Балки 23 ёшигача у мамлакат асосий жамоалари "Галатасарай", "Фенербахче" ёки ҳеч бўлмаса "Бурсаспор" эътиборидан тушмай келармиди ва келишувлар сўнгги паллаларда имзоланмай қолаверармиди?".

Аммо асл ҳақиқат бироз бошқача бўлиб чиқди.

Фаолияти давомида Эрол Алкан "Элазигспор" (13/14-йилги мавсумда 6 учрашув), жамоаси 34 ўйинда 62та гол ўтказиб юборди ва Суперлигадан тушиб кетди.

"Элазигспор"дан кейин Эрол "олдинга қадам ташлади" ва 3-дивизион вакили "Хатайспор"га бориб қўшилди (икки мавсумда 10 учрашув - ортиқча изоҳ шартмас чамамда). Қизиғи, "Хатайспор" ҳам сал қолса Алкан билан битта дивизион пастлаб, 4-дивизионга тушиб кетарди.

Кейинроқ футболчи омадини Туркиядан ташқарида синаб кўришга қарор қилди ва Голландияга 2-дивизион вакили "Дордрехт" сафида тўп тепа бошлади.

Матбуот-анжуманида Луческу таркибга Эролни жалб этиш асли унинг ғояси эмаслигини "қоғозга ўраб" айтиб кетди: "Баъзи футболчиларнинг ҳаракатларини мен йиғин вақтида илк бор кўрдим" - деганди руминялик мураббий ва шу йўл билан аслида гап унда эмаслигига шама қилгандек.


Шунга қарамай, Эрол Руминияга қарши учрашув қайдномасига киритилди.   

"Haberturk" газетаси мухбири Аттила Тюркер ушбу воқеа юзасидан журналистик суриштирув ўтказади ва қуйидагиларни аниқлайди.

Футболчининг агентлари Метин Коркмаз ва Озкан Доган Туркиянинг кўплаб клублари билан яқин алоқалари бор. Уларнинг иш усули қуйидагича. Сўзларини ерда қолдирмайдиган танишлари орқали улар мижозларининг терма жамоадан таклиф олишига эришадилар, ўз-ўзидан автоматик равишда унинг трансфер нархи кўтарилади. Натижада, ҳозирги клубида йилига 12 минг евро маош оладиган Эрол Алканга, миллий термага чақирувдан кейин Коркмаз ва Доган "меҳнати" самараси ўлароқ, Туркиянинг номдорроқ клубларидан бири таклиф билан чиқиши керак. Ушбу клуб миллий терма жамоа футболчиси даражасидаги шартлар билан таклиф тайёрлайди. Қисқа вақт ичида Эрол "бечора"нинг ойлиги йилига 600-700 минг еврогача кўтарилади. Янги клуби билан 3-4 йилга шартномадан у ҳам, агентлари ҳам ва ҳатто у ўйнаётган клуб ҳам бу трансфердан хурсанд. Нақадар оддий, аммо ақлли режа.

Эрол Алкан ишини чуқурроқ ўргансангиз масаланинг қизиқ томонлари чиқиб келаверади.

Эрол Алканнинг миллий термага "киритилиши" бир йил давомида маълум босқичлар билан амалга оширилган. 2016 йил сентябрь ойида у биринчи ва умрида охирги марта мураббий Абдулла Эржан ташаббуси билан мамлакат ёшлар термасига чақирилади. Ушбу жамоа таркибида иккита тўлиқ ўйин ўтказади. Мамлакатнинг асосий жамоасини у вақтга келиб Фотих Терим бошқарарди. Доган ва Коркмаз унга мурожаат қилишга қўрқишади. Луческудан фарқли ўлароқ, Терим чиндан она юрти бош жамоаси кучайиши, ўсишини истарди ва таркибга табиий йўл билан, ҳар бир футболчи ўз ўйини билан кирарди.



Россиялик бошқа бир ҳамкасбимиз Тюркер иши асосида янги материал ёзади ва унга тўғри Туркиядан Луческунинг ўзи қўнғироқ қилади. 20 дақиқа давомида мураббий Алканни у таянч зонасида кўрганини тушунтиришга уринади.

Бу гаплар қанчалик кулгили эшитилишини тушуниш учун, ўша вақтда Алкан ҳимоя марказида ўйнайдими, таянч зонасидами фарқи унчалик катта эмас, шунчаки рақобатчилар кимлигини билиш етарли: Чаглар Сеюнджу (ўша вақтда "Фрайбург"да жавлон ураётган ажойиб марказий ҳимоячи), Окай Йокушлу (ўшанда "Трабзонспор"), Омер Топрак (ўшанда "Боруссия" Д), Сердар Азиз (ўшанда "Галатасарай") ва Озан Туфан ("Фенербахче").

Воқеалар ривожи ўзгариб кетгач, Алкан майдонга туширилмади ва кейин ҳам тасодифан термага таклиф қилинмади. Охирги мавсумни у Болгарияда "Берое" жамоаси сафида ўтказди, ундан кейин эса Мюнхен регионал лигаси вакили сафига бориб қўшилди. 

Қўйилган айблов исботланмади, мақоладаги ўша фактлар асослими ёки йўқ расман "ҳа ёки йўқ" деган жавобни ҳеч ким айтмади. Аммо Луческу негадир журналист Тюркерни судга бермади ва орадан икки ой ўтгач, термадан коррупция ишларига аралашганликда айбланиб "қувилди". Шунчаки тасодифми? Хулоса ўзингиздан!


Хориж сайтлари асосида Омонжон Тўхтамирзаев тайёрлади

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика