Latest news

01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  0 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  0 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 00:00КЖЧ. "Интер" - "Флуминенсе"  5 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  1 22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  1 22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  0 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  66 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  1 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5 18:44"Реал" Клублар ўртасидаги ЖЧдан кейин яна бир ҳимоячи билан шартнома имзолайди  4 18:18Лопетегининг сўровига биноан Ал Хайдос Қатар терма жамоасига чақирилди  8 17:45"Навбаҳор" футболчиси Беларусга йўл олмоқда  15 17:23Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичи ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  2

Бош мақсад — Сурхондарё футболи нуфузини кўтариш News

Бош мақсад — Сурхондарё футболи нуфузини кўтариш

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокимлигида воҳада футбол оммавийлигини ошириш ва янада ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят маданият ва спорт бошқармаси, футбол федерацияси, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, туман ҳокимликлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари қатнашди.

Йиғилишни вилоят ҳокими, вилоят футбол федерацияси президенти Эркинжон Турдимов очди ва олиб борди.

— Сурхондарё азалдан истеъдодли ва маҳоратли футболчиларга бой, — деди Эркинжон Оқбўтаевич. — Аммо охирги йилларда вилоятда бу соҳада амалга оширилган ишларни қониқарли баҳолаб бўлмайди. Вилоят футбол федерацияси ишини танқидий таҳлил қилиб зарур чоралар кўришни давр талаб этмоқда. Сурхондарёлик ўнлаб истеъдодли футболчилар бугун олий лиганинг бир қатор клублари ва мамлакат ўсмирлар, ёшлар ҳамда миллий терма жамоалари шарафини ҳимоя қилаётган бир паллада вилоятда на иккинчи лига ва на вилоят кубоги учрашувлари ўтказилмаётганлигини оқлаб бўлмайди. Болалар лигаси ҳақида гапириш эса ортиқча. Вилоятда футбол мухлислар кўп. Янги-янги истеъдодлар спорт мактабларида тарбияланмоқда. Аммо уларнинг вояга етгандан сўнг жамоа топа олмай ора йўлда йўқолиб кетаётганлари ҳам йўқ эмас. Шуларни ҳисобга олган ҳолда вилоятнинг бош жамоаси — “Сурхон” (Термиз) футбол клубини ташкил қилдик. “Нефтчи” (Жарқўрғон) жамоасининг спорт базаси талабга жавоб бермаганлиги туфайли унинг ўрнига биринчи лигада “Сурхон” футбол клуби қатнашади. Жамоа уй учрашувларини Термиздаги “Алпомиш” стадионида ўтказади. Футболчилар ва мураббийлар штаби учун Термиз шаҳрида барча шарт-шароитлар яратиш ишлари аллақачон бошлаб юборилган.

Йиғилишда бир қатор ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Жумладан, шу кунгача вилоят футбол федерацияси биринчи вице-президенти вазифасида ишлаб келган Эркин Боқиев ўз вазифасидан озод этилди. Унинг ўрнига мамлакатимизнинг “Тўпаланг” (Сариосиё), “Бухоро”, “Сурхон” (Термиз) жамоаларида ўйнаган, охирги пайтда Сариосиё туман БЎСМида мураббий-ўқитувчи бўлиб ишлаган Нажмиддин Мелиқулов вилоят футбол федерацияси биринчи вице-президенти этиб тайинланди.

Турли йилларда “Насаф” (Қарши), “Қизилқум” (Навоий) профессионал футбол клубларида матбуот хизмати раҳбари бўлиб ишлаган Эркин Холбобоев “Сурхон” профессионал футбол клуби Ижрочи директори, “Машъал” (Муборак), “Норин” (Ҳақулобод) жамоаларида фаолият кўрсатган мутахассис Вали Келдиев эса “Сурхон” жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлади.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика