Latest news

23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  1 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  0 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  56 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  7 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  37 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  22 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  5

Alfraganus University: "Боруссия" кўчаларида Ўзбекистон байроғи, Туркия "ўз майдонида" Португалияга имкониятни бой берди News

Alfraganus University: "Боруссия" кўчаларида Ўзбекистон байроғи, Туркия "ўз майдонида" Португалияга имкониятни бой берди

Wiki маълумотларига кўра Германияда 3 млндан зиёд турк яшайди, аммо ташқаридагиларнинг айтишича уларнинг сони 6 млндан зиёд.

Шимолий Рейн Вестфалия шаҳри бўлган Дортмунд кўчалари кеча туркияликлар билан тўлиб тошди. Стадион яқинида турклар мавзеси бор экан, бу эса атрофни қардошларимиз билан тўлдирди. Энг қизиғи шаҳар тўлиқ қизил рангга кирди. Икки терма жамоанинг уй либослари қизил эканлигини яхши биласиз. Бу кунда полиция ҳеч кимга индамади, турклар турли хил автомобилларида яйрадилар. Машиналарнинг "сигналлари" шаҳарни забт этди. Бошқа пайт бу ишингиз учун Германияда катта жарима тўлайсиз. Турклардан ташқари, урушдан кейин Олмонияга келиб қолган сурияликлар ҳам Евро Осиёлик қизилларга мухлислик қилдилар. Шу жумладан биз ҳам.



Дортмунд кўчаларида байрам қилаётган биз, YouTube даги кўрсатув Сизга қизиқ бўлади деб ўйлаймиз.



Германиянинг таълим тизими дунёда ТОП 10 га киради. Шунинг учун бу ерда билим олиш учун ошиқадиганлар орасида маҳаллий аҳолидан ташқари, кўплаб чет эл вакилларини кўрасиз. Марказий Осиёдан ҳам жуда кўп талабалар мана шу ўлкада таҳсил оладилар. Суратдаги қирғиз қўшниларимиз дам олиш кунлари бўлганлиги учун Дортмундга айлангани келишганлигини айтишди. 50 Евро турадиган ойлик йўл чиптаси бу ерда, тез юрар поезд ва самолётдан бошқа ҳамма жамоат транспортига ўтиши ҳақида айтишди. 



Европа чемпионати ўйинлари учун арзон чипталар аллақачон тугаб бўлган. Украина, Словения ва Грузия терма жамоалари ўртасидаги баҳслар учун 100-150 еврога чипта топмасангиз, қолганларники 200 дан тепа. Қўлдан чипта олиш муаммо, алданмаслигингиз учун барчаси QR код билан, фақат телефонингиздангина кўрсатсангиз ўтади. Битта чиптанинг коди бир нечта телефонга тушмайди. Бу мухлис ҳам чипта илинжида юрибди.



Гарчанд Туркия терма жамоаси йирик ҳисобда мағлубиятга учраган бўлсада, мухлислар байрам қилишда давом этишди. Футбол улар учун бир баҳона, муҳими юртини улуғлаш.



Ўзбекистон байроғи бу айлана ичида йўқ эди. Унинг ичида тахминан 50 га яқин байроққа мўлжалланган жой бўлиб, рассом деярли доира ичини тўлдириб бўлганди. Бу ерни ҳеч ким расмлар ўчмагунича оёқ билан босмайди. Видеони кўрсангиз, мен ҳам Ўзбекистон номини ёзганимдан кейин эҳтиёткорлик билан доира ичини тарк этдим. Биз рассомга илтимос қилган ҳолда Ўзбекистон байроғини чиздирдик. Таклифимизни рад этмаганлиги учун унга раҳмат айтаман. Шу ўринда қайд этсам, расм чизишдан аввал телефонидан байроғимизни кўриб олса керак деб ўйлагандим. Йўқ, ундай бўлмади, ёддан билар экан. Фақат юлдузларимиз сонини 11 та қилиб қўйганида, у ерга яна битта қўшиши кераклигини айтдим.



Дортмунднинг Флориан башняси Германия фахри ҳисобланади. 220 метрли бу иншоот Олмониянинг энг баланд бинолари қаторидан жой олган бўлиб, шаҳарнинг марказий боғининг кўрки. Айнан шу ерда фан зона ташкил қилинган бўлиб, у ерда 30 000 нафарга яқин мухлис катта экранда футбол кўриши мумкин. Биз ҳам айнан шу ерда Португалия ижросидаги голлар шоусини томоша қилдик.



Қанотли насарокларни шаҳарнинг кўп жойида кўрасизлар. Бу аллақачон Дортмунднинг тимсолига айланиб улгурган. Шаҳарда машинангизни қўйиш учун автотураргоҳларни топиш жуда қийин. Германияда машина олишдан аввал уни кейинчалик қаерга қўйиш ҳақида бош қотиришингиз шарт, айниқса сиз марказий шаҳарларда яшасангиз. Керак бўлса ўзингиз турадиган уйнинг тагидаги "парковка"га ҳам пул тўлайсиз. Бегона одам Сизнинг жойингизни банд қилса жаримага тортилади.  


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика