Latest news

17:45"Навбаҳор" футболчиси Беларусга йўл олмоқда  5 17:23Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичи ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  2 17:02"Динамо" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги қолдирилган баҳсга ҳакамлар тайинланди  3 16:41Қозоғистон футбол федерацияси президенти Ўзбекистон билан ўйин ҳақида баёнот берди  8 16:18Игорь Шквирин Европа клубига ўтиши нега барбод бўлганини айтиб берди  14 16:11"Бунёдкор" "Сўғдиёна"ни ранжитган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:38"Рома" "Борнмут" аъзосини харид қилмоқчи  0 15:12GiveMeSport дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди  4 14:45Бундеслиганинг бир қанча клублари "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  1 14:18Англия терма жамоаси собиқ сардори маст ҳолда машина ҳайдаганликда айбланиб ҳибсга олинди  1 13:50Абрахам "Рома"дан "Бешиктош"га ўтади  1 13:25Факт: "Бунёдкор" 4 йилдан сўнг Тошкентда "Сўғдиёна"ни ютди   2 12:34Зоран Марушич "Динамо" билан ўйинда майдонга тушадими?  2 12:04Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"  3 11:44Марио Балотелли Париж мода ҳафталигида модел сифатида подиумга чиқди  7

"Боруссия Дортмунд"нинг ТОП-5 иқтидорли футболчилари News

"Боруссия Дортмунд"нинг ТОП-5 иқтидорли футболчилари

Бугун "Боруссия Дортмунд" жамоасининг ҳали асосий таркибда майдонга тушиб улгурмаган 20 ёшгача бўлган 5та энг истеъдодли ўйинчилари ҳақида гаплашамиз.

Сумаила Кулибали

"Боруссия Дортмунд" асосий таркибидаги статистикаси: ўйини йўқ

Кулибали ҳали "Боруссия" асосий таркибида ўйнамаган, бироқ 8 марта ўйин қайдномасига киритилди. Кулибали ПСЖ академияси "меваси" бўлса-да, парижликлар билан профессионал битим имзоламаган. Чунки бу имкониятдан воз кечди ва бунинг ўрнига Германия жамоаси билан шартнома тузишни афзал кўрди. Кулибали 2021 йил мартда "Le Parisien"га берган интервьюсида Париждан кетишини қуйидагича изоҳлаганди:

"Ёш ўйинчилар учун ПСЖда жой кўп эмас ва жамоа буюк футболчилар билан шартнома имзолаши ёшлар муваффақиятига тўсқинлик қилади".

У 2021 йил 1 июлда, битими муддати ниҳоясига етганидан кейин, Дортмундга бориб қўшилди.


Ннамди Коллинз

"Боруссия Дортмунд" асосий таркибидаги статистикаси: ўйини йўқ

Бу ўйинчига Германия терма жамоасининг бўлажак марказий ҳимоячиси сифатида қарашмоқда. Аммо фикримизча, унга билдириладиган ишончни оқлай олиши учун ҳали кўп меҳнат қилиши керак.

18 ёшли Ннамди айни пайтда "Боруссия" U-19 жамоасида тўп тепмоқда. Коллинс — бақувват ва баланд бўйли (1,89) марказий ҳимоячи. У биринчи пас, позицион ўйин ва ажойиб кураши билан ажралиб туради.


Элиас Бенкара

"Боруссия Дортмунд" асосий таркибидаги статистикаси: ўйини йўқ

Элиас хочсимон суяги синганидан кейин ҳамон тикланиш жараёнида ва у жароҳатгача бўлган даражасига қайтишига умид қиламиз. У кучли, баланд бўйли ва етакчилик сифатига эга футболчи саналади. Ҳозирча Германия термаси U-16 жамоаси эътиборига тушиб улгурмади.


Юлиан Рейкхофф

"Боруссия Дортмунд" асосий таркибидаги статистикаси: ўйини йўқ

Юлиан юқори салоҳиятга эга иқтидорли футболчи. У "Аякс" академиясида бўлган кезлари, уни Патрик Клюйвертдан кейин энг иқтидорли ҳужумчи деб ҳисоблашар эди. Нидерландия афсонаси Марко ван Бастен ўйинчини "Аякс"дан Дортмундга ўтишини айтиб, "Аякс" раҳбариятида бошқарув ёмон эканини қаттиқ танқид қилганди.

Юлиан техник жиҳатдан жуда яхши ва майдонда деярли ҳамма ишнинг уддасидан чиқади. У ҳаводаги тўпга бир ҳаракат билан зарба беришни хуш кўради ва ҳаттоки, барча уриниши идеал бўлмаса-да, ишонч билан ўйнашда давом этади. Очиғи, унинг ўйинидан салбий томонларини топиш қийин.


Абдулай Камара

"Боруссия Дортмунд" асосий таркибидаги статистикаси: ўйини йўқ

Камара ПСЖ академияси "меваси" ҳисобланади.

У 2020/21 йилги мавсум жамоа учун белгиланган максимал ёшдан 3 ёш кичик бўлишига қарамай, U-19 сафида тўп тепган. Абдулай ПСЖ билан профессионал шартнома имзолашдан кўра, 2021 йил 20 июль куни Бундеслиганинг "Боруссия Дортмунд" клуби билан битим тузди ва Германияга кўчиб ўтди. У Гвинея ва Францияни халқаро даражада танитиш ҳуқуқига эга.


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика