Latest news

11:57"Машъал" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 11:30Ибрагимович Мессининг жамоадошларини танқид қилди: "У ҳайкаллар билан ўйнамоқда"  8 10:40"Астон Вилла" бир қатор футболчилар билан хайрлашди  0 10:12Лионель Месси кежалаги борасида бир қарорга келди  15 09:55КЖЧ. "Ал Ҳилол" тўртта гол уриб, "Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборди  35 09:43ОКМК дарвозабони жамоани тарк этишга яқин  1 09:10"Ким қолишни истамаса, хайр!". "Интер" сардори Лаутаро ЖЧни тарк этганига муносабат билдирди  6 08:44Сенсация! "Ал Ҳилол" даҳшатли ўйинда "Манчестер Сити"ни мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  96 08:20Суперлига. 15-тур баҳсларининг бошланиш вақтлари маълум  0 07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  18 04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  67 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  25 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  11 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  3 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  4

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" сафарда уч очко йўқотди News

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" сафарда уч очко йўқотди

"Борнмут" - "Манчестер Юнайтед" ўйинига оид воқеа ва тафсилотларни ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг!

AFC Bournemouth

Joshua King - 45'

Premier League . Round 11

02/11/2019, 17:30

0
:
1
Finished

Manchester United

Stadium: Vitality Stadium, 10669 spectators

Referee: Chris Kavanagh

45'
90'
35'  Jefferson Lerma
45'  Joshua King
45'  Adam Smith
55'  Steve Cook
62'  Ryan Fraser
86'  Harry Wilson (Lewis Cook)
90'  Callum Wilson
35'  Fred
64'  Victor Nilsson Lindeloef
67'  Ashley Young
68'  Andreas Pereira (Jesse Lingard)
80'  Daniel James (Mason Greenwood)
81'  Aaron Wan-Bissaka (Brandon Williams)

Англия чемпионати

11-тур

БОРНМУТ – МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД 1:0 (1:0, 0:0)

2 ноябрь, 17.30, «Дин Корт»

Гол: Кинг 45, — 1:0.

Борнмут – Рэмсдейл, Аке, Смит, Рико, Кук, Уилсон, Биллинг, Лерма, Фрэйзер, Уилсон (Л.Кук, 86), Кинг.

Захира – Боруц, Францис, Мефам, Келли, Л.Кук, Данжума, Соланке.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Ван-Биссака (Уильямс, 81), Линделёф, Магуайр, Янг, Мактоминей, Фред, Андреас (Лингард, 68), Жеймс (Гринвуд, 80), Рэшфорд, Марсьяль.

Захира – С.Ромеро, Маркос Рохо, Уильямс, Мата, Лингард, Гарнер, Гринвуд.

Огоҳлантиришлар: Лерма (35), Фред (35), С.Кук (55), Фрейзер (62), Линделёф (64), Янг (66), К.Уилсон (90).

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ


Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

87. "Манчестер Юнайтед" иккита жуда хавфли вазият яратди. Мезбонлар дарвозабони ишончли ўйнамоқда.

86. Ўзгариш. Харри Уилсон ўрнига Луис Кук тушди.

80. Ўзгаришлар. Жэймс ўрнига Гринвуд, Ван-Биссака ўрнига Уильямс туширилди. 

75. ЗАРБААА! Харри Уилсоннинг пастки бурчакка берган аниқ зарбасини Де Хеа қайтариб қолди. Ажойиб сейв билан испаниялик дарвозабонни табриклаймиз!

68. Ўзгариш. Перрейра ўрнини Лингард тўлдирди. 

68. Харри Уилсоннинг жарима зарбаси ноаниқ чиқди. 

66. Эшли Янг сариқ карточка олди. Хавфли стандарт вазият.

64. Линделёф ҳам огоҳлантирилди.

62. Фрейзерга ҳам сариқ карточка кўрсатилди. 

55. Стив Кук огоҳлантирилди. Жабрдийда Маркус Рэшфорд.

54. "Борнмут" футболчилари иккинчи бўлимда устунлик қилишмоқда.

46. Иккинчи бўлим бошланди!


ТАНАФФУС!

Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди!

45. Жошуа Кинг! ГООООООООООЛ! Голни ўзи юзага келтира олди ва жуда чиройли услубда тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Бу голни кўриш керак! Ҳисоб 1:0. 

44. Биринчи бўлимга хулоса қиладиган бўлсак, МЮ дастлабки дақиқаларда анча фаол ўйнади, "Борнмут" кейинчалик вазиятни тенглаштирди ва охирги дақиқалар анча сокин ўтди.

38. Андреас Перрейра қўполлик ишлатди. Мезбонларда стандарт вазият вужудга келмоқда. Омадсиз якун.

35. Тортишувлардан кейин Фред ва Лермага сариқ карточка кўрсатилди. 

33. Марьсял жарима майдончасига ёриб кирди ва Лерма уни туртиб юборди. Пенальти йўқ. Аммо, катта жанжал келиб чиқди. Футболчиларнинг ҳаммаси бир жойда тўпланиб олишди. 

30. Ўйин темпи сокинлашди. Тўп назоратида деярли тенглик (49%-51%).

 

26. Фрейзер зарба берди, кучсиз. 

23. Манкунианликларнинг навбатдаги ҳужуми ҳам муваффақиятли чиқмади. Ҳужум тўхтаб қолди. Мезбонлар бўш зоналарни ёпишга улгуришди ва тўпни олиб қўйишди. 

21. Жэймс жуда кучли зарба йўллади! Бироз ноаниқ, лекин хавфли зарба бўлди!

18. Фреднинг хавфли чиқиши мумкин бўлган зарбаси ҳимоячига тегди ва майдон ташқарисига чиқиб кетди. Биринчи бурчак зарбаси. 

16. Де Хеа ишончли ўйнади, қайтган тўпга зарба бермоқчи бўлган Райан Фрейзер бирданига йиқилиб тушди.

14. Фред мезбонлар ҳужумга ўтиб кетмасликлари мақсадида қўполлик эвазига Уилсонни тўхтатиб қолди. 

13. Фрейзер сирпаниб йиқилиб тушди ва майдон ташқарисига жуда ноқулай ҳолда сирпаниб чиқиб кетди. 

11. "Борнмут" аъзолари ҳимоя чизиғида тўпни назорат қилган ҳолда, МЮнинг илк 10 дақиқаликдаги шижоатини синдиришга ҳаракат қилмоқда. 

9. Ёмғир жуда кучли ёғмоқда. Бугунги ўйинда футболчилар 100 фоиз имкониятларини намойиш эта олиши қийин масала.

8. Жэймснинг ўнг қанотдан узатмасини Фред голга айлантира олмади. Тўп унинг оёғига тушгани йўқ. 

7. Андреас Перрейра зарба йўллади. Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

6. Марьсял томонидан узоқ масофадан зарба йўллади. Кучсиз. Ёмғир ёғмоқда унинг қарорини тушуниш мумкин. Майдоннинг ҳолати мукаммал даражада эмас.

3. Илк хавфли вазиятни МЮ уюуштирди. Ўнг қанотдан Жэймс ҳужумга ўтди ва рақиб жарима майдончаси марказига узатма берди. Ушбу ҳолатда Андреас зарба беришга бироз кеч қолди ва тўп ундан ўтиб кетди.

1. Крис Кавенаг учрашувни бошлаб берувчи ҳуштагини чалди. Бошладик!


Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! АПЛ 11-туридан жой олган "Борнмут" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги учрашувни кузатиб боришга таклиф қиламиз. 

Айни пайтда иккала жамоанинг ҳисобида ҳам 10 турдан кейин 13 очко мавжуд. Тўплар нисбатига кўра, МЮ еттинчи, "олчалар" эса 9 поғонада бормоқда. 



Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика