Бонуччи нимадан хафа?
29 aug 2017 23:14
News
Бонуччи нимадан хафа?
“Милан” ҳимоячиси Леонардо Бонуччининг айтишича, жамоасини алмаштирган бўлсада, ўз шаънига номуносиб бўлган сўзларни эшитишга лойиқ эмас.
“Юве”ни тарк этишим осон бўлмаган. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор. Мени сотқин ва бошқа шунга ўхшаш сўзлар билан ҳақорат қилишди. Мен жамоам учун боримни берганман ва якунда бу каби сўзларни эшитиш кўнглимни хира қилди.
Мен жамоадан пул учун кетганим йўқ. Ҳозир Туринда қанча ишлаган бўлсам, бу ерда ҳам деярли шунча пул ишлаб топаяпман. “Юве” билан кўп довонларни босиб ўтдим. Мен буюк чемпионлар сафида тўп тепдим, уларсиз бу каби муваффақиятга эриша олмасдим” дейди Бонуччи.
Link :
Source : Football Italia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments