Latest news

23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  5 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  2

Болалар футболи. Қашқадарё жамоаси Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактабида бўлишди News

Болалар футболи. Қашқадарё жамоаси Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактабида бўлишди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 3-8 ноябрь кунлари мамлакатимизнинг турли ҳудудларида 2003 йилдан 2007 йилгача туғилган футбол маҳорати мактаблари тарбияланувчилари ўртасида “Профессионал футбол мактаблари лигаси”нинг Ўзбекистон чемпионати баҳслари давом этмоқда.

Хусусан, Қашқадарё вилояти футбол маҳорати мактабининг 2007 йилда таваллуд топган тарбияланувчилари ҳам Андижон шаҳрида ўтган мазкур чемпионатда иштирок этди. Қашқадарё жамоаси ушбу ўйинлардан кейин бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида Андижон шаҳридаги Муҳаммад Юсуф номли ижод мактабига ташриф буюришди.

Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилоят футбол маҳорати мактабининг алоҳида дастур-режаси бўлиб, ушбу ташриф ҳам бешта муҳим ташаббус ижросини таъминлашига хизмат қилади.

- Серқирра ижодкор, истеъдодли шоиримиз Муҳаммад Юсуф шеърларини ўқиш, ўрганиш, ижодини кенг тарғиб қилиш, айниқса, ёшларимизнинг зўр қизиқиш билан китобларини ўқиши уларнинг тафаккур олами кенгайишга хизмат қилади, - дейди Қашқадарё вилоят футбол маҳорати мактабининг маънавият-маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари Шавкат Рўзиев.- “Беш ташаббус келажагимиз пойдевори” шиори остида ушбу ижодий саёҳатни ташкил этдик. Ижод мактаби жамоасининг муносиб кутиб олиши, ўқувчиларининг шоир ижодидан шеърлар ўқиб бериши, музейни томоша қилиши ёш футболчиларимизда бир олам таъсурот қолдирди. Фурсатдан фойдаланиб ижод мактаби жамоасига миннатдорчилик билдириб қоламиз.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади



Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика