Latest news

13:59Аргентина ва Мессини норозилик намойишлари туфайли Анголадаги ўйиндан воз кечишга чақиришмоқда  0 13:30Суперлига. 20-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Хоразм" ва "Сурхон"да йўқотишлар мавжуд  3 13:12Дуглас Луис АПЛга қайтмоқда  0 12:43Рустам Ашурматов қачон сафга қайтиши маълум  1 12:32АПЛ 1-турининг энг яхши футболчиси аниқланди  1 12:04"Замонавий дарвозабон фақат сейв эмас, жамоа ўйини қуриш ва оёқда ўйнашни ҳам билиши керак" - Денис Иванков билан интервью   2 11:41Паулу Бенту Ўзбекистон терма жамоасида, "Қайрат" тарихий натижага жуда яқин, Кападзе олдидаги катта муаммолар - 20 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   7 11:25Рафинья "Олтин тўп"ни топшириш маросимида иштирок этадими?  5 11:22"Тушунишимча, ҳакам пенальтини ўзи белгиламаган, уни мониторга чақиришган" — "Сўғдиёна" - "Динамо" учрашуви ҳакамлик муҳокамаси  13 10:49"Челси" футболчиси фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин  1 10:27Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи Чехия клубида амалиёт ўтайди  0 10:17Гарначо келажаги борасида бир қарорга келди  4 09:45"Рома"нинг янги футболчиси илк машғулотда жароҳат олди  4 09:17"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси ёзда жамоани тарк этади  1 08:50"Ливерпуль" асосан захирада қолиб кетаётган футболчисини 50 миллионга сотишга яқин  2

Бокуда мухлисларимиз майдон эгаларини мағлуб этишди, навбат МТЖга! News

Бокуда мухлисларимиз майдон эгаларини мағлуб этишди, навбат МТЖга!

Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоасининг мухлислар клуби аъзолари айни пайтда Озарбайжоннинг Боку шаҳрида бўлиб туришибди.
"Илк маротаба хориж сафарига чиқишим. Очиғи уйга боргандан кейин дўстларимга айтиб беришга арзигулик жуда кўплаб қизиқарли воқеаларга гувоҳ бўлдим. Географиядан ўқиганимиз, Каспий денгизига саёҳатни унутмасам керак", - дейди ёш саёҳатчи Шаҳбоз.




"Бриллиант қўл" фильмидаги машҳур эпизод, "Чёрт побери" тасвирга олинган кўча


5 кундан буён пойтахтнинг қадимий шаҳарларини кезиб юрган ишқибозларимиз куни кеча пляж футболида ўзларини синаб кўрдилар.

Унда мухлисларимиз шарафини қуйидаги ҳаваскорлар ҳимоя қилишди:

Дарвозабон:
Абдураҳмон Фозилов

Ҳумоячилар:
Орзуқулов Зокир
Раҳимбердиев Рустамбек
Раҳимбердиев Отабек

Ярим ҳимоя:
Исмоилов Шаҳбоз
Раҳматжон Усмонов
Аҳроржон Ёқубов

Ҳужумчилар:
Муҳаммадвали Ёқубов
Холсаид Қиличов


Голларни: Фарғондан Муҳаммадвали Ёқубов ва узоқ Сурхондан Холсаид Қиличов киритишди. "Амбуран" аквапарки маъмурияти ғалаба қозонган жамоага турли хил совғаларни тақдим этдилар.




Севара Назархон Бокуда меҳмон бўлади


63 ёшга тўлган Раҳимберди ота эртага терма жамоамиздан ғалаба кутишини айтиб ўтди.
- Мен борган ўйинларда терма жамоамиз доимо ғалаба қозонган, эртага ҳам улардан ғалаба кутамиз. Кўплаб сафарларга чиққанман, буниси бошқалардан анча фарқли. Европа ҳавоси уфуриб турибди, денгиз бўйида ажойиб саёҳат. Энди Таиландда ҳам терма жамоамизни Осиё чемпионатида қўллаб-қувватлаб туриш ниятидамиз. Мухлислар клубига қўшилинг ва биз билан терма жамоаларимизни қўллаб-қувватланг.





Бокудан мухлислар "CA" учун

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика