Latest news

09:00Каррагер: "Салахнинг хатти-ҳаракати ҳақиқий шармандалик эди"  1 08:37Ўзбекистон U-17 терма жамоаси сардори "Нефтчи"га ўтди  4 08:00Бруну Фернандеш: "Менда иккита яхши таклиф бор эди"  3 07:30Невеш АПЛга қайтиши мумкин  1 06:36Мундиал тарихи. Пора эвазига иштирокчи бўлган чемпион, Фаластин номидан қатнашган Исроил ҳамда фашизм тарғиботига айланган турнир ҳақида ҳикоя қиламиз  2 02:59Конференциялар лигаси. "Фиорентина" ютқазди, "Пэлас"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 01:58"Наполи" Италия Суперкубоги финалида!  3 01:29Бастони "Барселона"нинг қизиқишлари ҳақида гапирди  0 00:59Зидан "Реал"га қайтмоқчи эмас  1 00:25Туркия кубоги. "Галатасарой" ўз майдонида "Истанбул Башакшеҳир"ни мағлуб этди  19 00:13"Атлетико" ҳимоячиси 2 ойга сафдан чиқди  0 23:58Араб Кубоги. Марокаш Иорданияни иродали тарзда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  3 23:43Луис Энрике: "ПСЖда уч нафар топ-дарвозабон борлиги ажойиб ҳолат"  0 23:17Самвел Бабаян: “Керакли натижага эришиш учун максимал даражада ҳаракат қиламиз”  7 22:51"Guardian" 2025 йилнинг энг яхши футболчилари рейтингини тузди: Месси қайси ўринда?  8

Боку кундалиги, 1-кун. "Бриллиант қўл" фильми ёдингиздами? News

Боку кундалиги, 1-кун. "Бриллиант қўл" фильми ёдингиздами?

Tags :  БокуМОҚ
"Бриллиант қўл" фильмини кўрмаган томошабин бўлмаса керак. Кинонинг "Черт побери!" эпизоди айнан Боку шаҳрида съёмка қилинганди.

Мазкур эпизод "Кичик қалъа" кўчасида тасвирга олинган. Боку шаҳри, Каспий денгизи бўйида жойлашган бўлиб, сайёҳларни ўзига жалб этиши кўпчиликка маълум.


Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг таклифига кўра, фаолиятимдаги саккизинчи катта мусобақада иштирок этадиган бўлдим. "Соккер Клуб" кўрсатувини ёдга олсангиз, халқаро мусобақаларда қатнашиб, олий лигага қайтганимда, ҳудди у ер биринчи лига бўлиб кўзимга кўринишини такидлагандим. Халқаро мусобақаларда қатнашиб юрган ОАВ вакили ҳеч ҳам бизнинг футболга кўника олмайди, "сервис" йўқ.

Шу кунга қадар қуйидаги мусобақаларда иштирок этдим.

1. Қатар. Доха. 2011. Осиё Кубоги. 

2. БАА. Рас Ал Ҳайма ва Фужейра. 2012. U19 Осиё чемпионати. 

3. Туркия. Анталия, Бурса. 2013. ЖЧ. U-20. 

4. БАА. Дубай, Шаржа. 2013. ЖЧ. U-16. 

5. Жанубий Корея. Инчеон. 2014. Осиё ўйинлари. 

6. Австралия. Сидней, Мельбурн, Брисбен. 2015 йил. Осиё Кубоги. 

7. Қатар. Доха. 2016 йил. Рио Олимпиада ўйинларининг саралаш учрашувлари, U-23. 


Спортчилар шаҳарчаси

Дохада бўлиб ўтган 2011 йилги Осиё Кубоги ва Инчеондаги Осиё ўйинлари мен учун жуда катта мактаб вазифасини бажариб берган. Айниқса, Инчеондаги мусобақада спортчилар шаҳарчасида истиқомат қилганим. Бокуда ҳам шундай шароитда, спортчилар шаҳарчасида фаолият олиб борадиган бўлдим. Бу эса ишнинг сифатини ошириш билан бирга, спортчилар билан бир оила бўлиш имкониятини беради. Қўшниларим ҳам анойилардан эмас, Таэквандочилар. Фақат улар 15 май куни учиб келишади. Ён қўшни, жон қўшниларим қаторида Зафар ака Имомхўжаев, МОҚ маркетинг бўлими раҳбари Камолиддин Эргашев, МОҚ халқаро бўлими бошлиғи, Ҳумоюн Ибрагимов. 

Бугунга қадар гандбол, бадиий ва спорт гимнастикаси, бокс, каратэ, теннис, енгил атлетика, оғир атлетика ва ўқ отиш спорт турларида қатнашадиган вакилларимиз Бокуга етиб келдилар. Мусобақага жиддий эътибор қаратилган. Шунинг учун ҳам МОҚ бош котиби Ойбек Касимов ҳам айни пайтда Бокуда. Мазкур мусобақа 2018 йил Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари учун тайёргарлик вазифасини ўтайди. Ўз навбатида Осиё ўйинлари орқали олимпиадага ҳозирлик кўрамиз. Бокудаги мусобақада асосан иккинчи ва учинчи таркиб аъзолари қатнашаяптилар. Бу улар учун асосий таркибга кириш учун катта имконият.


Спортчилар шаҳарчасига Озарбайжоннинг собиқ Президенти Хайдар Алиев номи берилган.

Медаллар учун курашда Ўзбекистон қаторида, мезбон Озарбайжон, Туркия ва Қозоғистон делегациялари асосий фаворитлардан бири ҳисобланадилар. 

Авлодлар алмашуви пайтига тўғри келиб қолган гандболчиларимизнинг мусобақадаги ишлари юришмаяпти. Эртага бадиий гимнастика, теннис ва бокс турлари бўйича мусобақалар старт олади. Очилиш маросими Тошкент вақти билан соат 22:00да бошланиши режалаштирилган. Катта эҳтимол мусобақанинг барча ўйинлари "Спорт ТВ" орқали намойиш этилади. Турнир ташкилотчиларининг бизга маълум қилишларича, барча ҳамкор давлатларга трансляция ҳуқуқи бепул тақдим этилган.


Нодирхўжа Юлдашев.

Озарбайжон, Боку.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика