«Бока Хуниорс» ва «Ривер Плейт». Улар нима учун бир-бирини ёмон кўради?
10 nov 2018 22:51
News
«Бока Хуниорс» ва «Ривер Плейт». Улар нима учун бир-бирини ёмон кўради?
Кўпчилик ушбу икки клуб бир-бири билан азалдан рақиб эканини билади. Биз финалдан олдин бунинг сабаблари ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.
Аргентина Суперлигасида ўйнаётган 26та клубнинг 12таси пойтахт, Буэнос-Айресда жойлашган. Аммо ҳеч қайси баҳс «Бока Хуниорс» ва «Ривер Плейт» ўртасидаги ўйинга тенг келмайди.
«Суперкласико» деб номланувчи ўйинга тенг келадиган баҳсни бутун дунёда топиш ҳам амри маҳол, аммо «Бока» ва «Ривер» нима учун бир-бирини бунчалик ёмон кўради? Бу жамоалар ўртасидаги рақобат тахминан 100 йил олдин бошланган.
Ҳозирда бу клублар каттагина шаҳарда қўшни эмас, аммо бу жамоалар шаҳарнинг битта туманида, «Ла Бока» портида асос солинган. Бу ерда асосан ишчилар истиқомат қилишарди.
«Ривер» 1901 йилда «Ла Росалес» ва «Санта Роса» клублари қўшилишидан пайдо бўлган, «Бока» эса тўрт йилдан сўнг ташкил этилган.
«Бока Хуниорс» 1908
Улар бир неча бор ўртоқлик учрашувлари ўтказишган, илк расмий ўйин 1913 йилнинг 14 август санасида бўлиб ўтган. «Бока» дастлаб Авельянедадаги «Расинг» стадионида ўйнарди, аммо учрашувда «Ривер» ғалаба қозонган - 2:1.
Бу жамоалар ўртасидаги рақобат 1931 йилда авж олган. «Бока» янги даврнинг илк чемпиони бўлган, «Ривер» эса «Спортиво»дан Карлос Пеусельяни 10 000 песо эвазига сотиб олган, шу тариқа «миллионерлар» («Los Millonarios») деган лақабни олган. «Ривер» янги стадион, «Эль Монументаль»га кўчиб ўтган. Ушбу стадион шаҳарнинг анчагина ривожланган даҳаси Бельгранода жойлашганди.
«Ривер» юқори табақа, «Бока» эса ишчилар табақаси жамоасига айланиб қолганди. Аргентинадаги молиявий инқироздан сўнг, бу икки клуб ўртасидаги муносабат жуда ҳам кескинлашиб кетди.
«Ривер Плейт» 1908
Замонавий футбол бу клублардан брендлар пайдо қилди. Мухлислар рақибини ўлгудек ёмон кўради. «Бока» ва «Ривер» Аргентинада тахт учун курашишдан ҳеч қачон чарчашмайди.
Қизиғи 2013 йилда ҳукумат ушбу клуб фанатларига сафардаги ўйинларга боришни таъқиқлаб қўйди. Яъни «Бока» мухлислари «Ривер» стадионига боришмайди ва аксинча.
Аргентина президенти Маурицио Макри бу нарсани Либертадорес кубоги финалида бекор қилишни таклиф қилган бўлса ҳам клублар меҳмон жамоа мухлисларини стадионга киритмасликка қарор қилишди.
Аммо бу икки қисмдан иборат бўлган спектаклга ҳеч қандай таъсир ўтказмайди. Биринчи қисм, бугун тунда «Ла Бомбонера» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади.
Бу эса навбатдаги тарихнинг ёзилиши бўлади.
«Мен жуда кўп футболни кўрганман, аммо Суперкласикодаги воқеаларни сўз билан таърифлаб бериш мумкин эмас. Бу ўзга олам, ҳар бир инсон буни ҳаёти давомида бир марта бўлса ҳам ҳис қилиб кўриши керак. Акс ҳолда ҳеч қачон бу ажойиб ўйин қандай ҳиссиётлар тақдим этиши мумкинлигини била олмайсиз», - деганди «Бока Хуниорс» сафида ўйнаган афсонавий Диего Армандо Марадона.
Boca Juniors Ramon Abila - 34', Dario Benedetto - 45' |
Copa Libertadores Final Stage . Round final 12/11/2018, 00:00 2
:
2
Finished
|
River Plate Lucas Pratto - 36', Carlos Roberto Izquierdoz - 61' |
Comments